Президент Матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев “Ягона Хитой” сиёсатини ҳамда “уч ёвуз куч” – терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлаган.
унингдек, суҳбатда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги самарали мулоқот, шу жумладан минтақада муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни, улар қаторида “ХХР – Қирғизистон - Хитой” автомобиль ва темир йўлларини қуриш лойиҳасини илгари суриш ишлари давом этаётгани қайд этилган. Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича таклифи қўллаб-қувватланган.
Етакчилар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталган.
Мирзиёев “Ягона Хитой” сиёсати ва “уч ёвуз куч”га қарши курашни ёқлашини айтди
Аввал хабар берилганидек, бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|