Эрон ва Саудия Арабистони етти йил ўтиб дипломатик муносабатларни нормаллаштиришга келишиб олди. Бу ҳақда Ирна хабар берди.
Маълум қилинишича, давлатлар икки ой ичида ўз элчихоналарини қайта ишга туширади. Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби ва унинг саудиялик ҳамкасби Пекинда музокара ўтказди. Натижада уч томонлама баёнот қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони 2016-йилда Ар-Риёдда шиа воизчиси қатл этилганидан сўнг Эрон билан дипломатик алоқаларни узган эди. Бунга жавобан қатор Эрон етакчилари Ар-Риёдга нисбатан кескин баёнотлар билан чиққан. Саудия Ташқи ишлар вазирлиги Эрон элчисини чақириб, унга норозилик билдирган.
2022-йил сентабр ойида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ар-Риёд ва Теҳрон қўшничилик муносабатларига эга бўлиши кераклигини айтди. Аммо Эронда тартибсизликлар бошланганидан кейин мамлакат расмийлари Саудия Арабистонини намойишчиларни қўллаб-қувватлаганликда айблади.
Эрон ва Саудия Арабистони 7 йил ўтиб дипломатик алоқаларни тикламоқда
Эрон ва Саудия Арабистони етти йил ўтиб дипломатик муносабатларни нормаллаштиришга келишиб олди. Бу ҳақда Ирна хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
daryo.uz
Сайт: www.daryo.uzБошқа мақолалар: daryo.uz
- Исроил қўшинлари тарк этган Хон Юнус шаҳридан 56 нафар фаластинликнинг жасади топилди
- “Оролни қуритсак, Туркистоннинг Россияга қарамлигини абадий сақлаб қолишимиз мумкин”: Кауфманнинг императорга ёзган махфий мактуби
- Туркия парламентида юрак хуружига учраган депутат вафот этди
- Туркиядаги зилзиладан кейин вабо тарқалиши мумкинлиги маълум қилинди
- Ўзбекистон Харьковдан фуқароларни эвакуация қилаётган микроавтобусига снаряд парчаси келиб урилган