close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркиядаги зилзиладан кейин вабо тарқалиши мумкинлиги маълум қилинди

  • Чоршанба, Март 01 2023
  • Муаллиф 

Россиялик юқумли касалликлар шифокори Андрей Поздняков Туркиядаги зилзилалар канализатсия ва сув тозалаш тизимларининг ишлашига таъсир қилгани, бу эса мамлакатда вабо тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.

Россиялик юқумли касалликлар шифокори Андрей Поздняков Туркиядаги зилзилалар канализатсия ва сув тозалаш тизимларининг ишлашига таъсир қилгани, бу эса мамлакатда вабо тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.
Поздняковнинг сўзларига кўра, бундай ҳолатлар кўпинча табиий офат содир бўлган ҳудудларда юзага келади.
“Кўпинча табиий офат ҳудудларида одамлар тозаланмаган сувдан фойдаланишга мажбур бўлгани сабабли вабо келиб чиқади. Агар бу сув кўл ёки ҳовуздан олинган бўлса, у ерда вабо вибрионларининг кўпайиши эҳтимоли юқори. Шуни ҳисобга олиш керакки, кўпчилик вабога чалинса, шифокорга мурожаат қилмайди. Улар бу орқали касалликни бошқаларга юқтиришда давом этиши мумкин”, — дейди у.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Туркия иссиқ мамлакат бўлгани учун чучук сув ҳавзаларида вабо вибрионларини кўпайиши учун барча шароит мавжуд. Бундан ташқари, 2021 ва 2022-йилларда вабонинг табиий ўчоқлари бир қанча мамлакатларда, жумладан, Туркия билан чегарадош Сурияда ҳам қайд этилган.
“Зилзилалар натижасида канализация ва сув тозалаш тизимлари ишламай қолган, айрим шифохоналар ҳам вайрон бўлган, шифокорлар вайроналар остида қолган одамларни қутқариш билан банд. Шу билан бирга, геосиёсий вазият ва ортиқча қочқинлар санитария меъёрларини бузиш, ифлосланган сувдан фойдаланиш ва вабо тарқалиши хавфини янада оширади. Шу тариқа вабо билан касалланиш ҳолатлари кузатилиши мумкин, аммо эпидемия юз бериши эҳтимоли паст», — дея қўшимча қилди Поздняков.
Вабо — Vibrio cholerae. бактерияси келтириб чиқарадиган ўткир юқумли ичак касаллиги. У ифлосланган сув ёки озиқ-овқат орқали юқади ва оғир диарея белгилари билан намоён бўлади. Вабо, айниқса, иммунитети заиф одамларда ўткир буйрак етишмовчилиги ва ҳатто ўлим каби жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase