Туркия парламентида Исроилни кескин танқид қилганидан кейин юрак хуружига учраган депутат Ҳасан Битмез икки кун ўтиб, касалхонада вафот этди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Саодат партиясидан бўлган 54 ёшли депутат парламент олдидаги минбарда турган чоғида юрак хуружига учраган ва полга йиқилган. У минбарда Исроилни қўллаб-қувватлаётганларни кескин танқид қилган.
“Қўлларингизда фаластинликлар қони бор. Сизлар Исроилнинг шеригисизлар. Исроил Ғазога ташлаётган ҳар бир бомбада ҳиссангиз бор. Тарих азобидан қутулсангиз ҳам, Аллоҳ азобидан қутула олмайсиз”, — деган Ҳасан Битмаз.
У президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ҳукмрон партиясини (АКП) Ғазодаги урушга қарамай Туркиянинг Исроил билан савдосини давом эттираётгани учун танқид қилган.
“Сизлар Исроилга кемаларнинг боришига рухсат берасиз ва уялмасдан буни савдо деб атаяпсиз... Исроилнинг шерикларисизлар”, — деган Битмаз минбарда.
У минбарга “Қотил Исроил; АКП ҳамкори” деб ёзилган баннерни жойлаштирган. Депутат сўзини тугатгач, бирдан чалқанчасига йиқилган, бошқа депутатлар эса ўринларидан туриб унга ёрдам беришга шошилган.
“Битмез Анқара шаҳар касалхонасида вафот этди. Ангиограммада унинг юрагидаги иккита асосий томир тўлиқ ёпилиб қолгани маълум бўлди”, — деди Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа.
Туркия парламентида юрак хуружига учраган депутат вафот этди
Туркия парламентида Исроилни кескин танқид қилганидан кейин юрак хуружига учраган депутат Ҳасан Битмез икки кун ўтиб, касалхонада вафот этди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
daryo.uz
Сайт: www.daryo.uzБошқа мақолалар: daryo.uz
- Исроил қўшинлари тарк этган Хон Юнус шаҳридан 56 нафар фаластинликнинг жасади топилди
- “Оролни қуритсак, Туркистоннинг Россияга қарамлигини абадий сақлаб қолишимиз мумкин”: Кауфманнинг императорга ёзган махфий мактуби
- Эрон ва Саудия Арабистони 7 йил ўтиб дипломатик алоқаларни тикламоқда
- Туркиядаги зилзиладан кейин вабо тарқалиши мумкинлиги маълум қилинди
- Ўзбекистон Харьковдан фуқароларни эвакуация қилаётган микроавтобусига снаряд парчаси келиб урилган