Душанба куни шифокор ўз беморларига махсус хабарлар юборди. Келиб чиқиши покистонлик бўлган америкалик шифокорнинг айтишича, бу жуда қийин йил бўлди ва у ўз беморларига молиявий ёрдам беришдан мамнун. «Саратон жуда жиддий касаллик бўлиб, пандемия пайтида беморлар учун янада қийин». Шифокор жами 200 беморнинг тўлаши лозим бўлган 650 минг доллардан кечиб юборди. «Мен оддий шифокорман - оддий одамман, бу одамларга ёрдам бериш имконига эгаман, холос», - дейди Атик.
Умар Атик бу янги 2021 йил ёрқинроқ келишидан умид қилмоқда. "Мен уларни яхши кўраман, улар ҳақида ғамхўрлик қиламан ва беморларим учун бирор нарса қила олганимдан хурсандман", деди Атик.
Мусулмон шифокор саратонга чалинган беморларнинг 650 минг долларлик қарзларини тўлаб берди
Америкалик мусулмон шифокор Умар Атик беморларнинг кўпчилиги пул тўлай олмаслигини тушунгач, саратон касаллигига тиббий хизмат тўловини бекор қилишга қарор қилди. «Вақт ўтиб, мен шунчаки пулини тўлаш имконига эга бўлмаган одамлар бор эканлигини тушундим», - дейди доктор Атик.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди