close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Полшада мусулмонларга қарши тайёрланаётган терактнинг олди олинди

Полша ички хавфсизлик агентлиги (ABW) мусулмонларга қарши теракт тайёрлаш ҳақида жиноий иш очди, бир неча киши ҳибсга олинди. Бу ҳақида журналистларга Полша махсус хизматлари иши мувофиқлаштирувчи вазирлик матбуот котиби Станислав Жарин баёнот берди, деб хабар қилади Polskie Radio 24.

Унинг сўзларига кўра, ҳужум «муайян исломий жамоат ибодатхона объектида амалга оширилиши, шунингдек, заҳарли моддалар сочилиши» кўзда тутилганди.
ABW маълумотларига кўра, қўлга олинганлар «Полшани исломлаштиршига қарши» деб чиқишлар қилган.
«Айбланувчилар ўта радикал қарашлар намойиш этиб, улардан бири диний гуруҳларни йўқ қилиш зарурлигини айтган, зўравонликка, жиноятлар содир этишга, миллий, этник, ирқий ва диний тафовутлар негизида нафратга чақирган», - деб маълум қилади Жарин.
Иккинчи жиноятчи эса, маълум қилинишича, манифест тузиб, унда «шахсий карашлари, исламофобия ва Полшага четдан келганларни таъқиб этишга, безорилик ҳаракатлари ва қўрқитишдан тортиб ўқотар қуроллар ва портлатувчи моддалар қўллашгача даъватлар» ўз ифодасини топган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase