«Дональд Трампнинг "тинчлик режаси" фаластинликлар учун минимал ҳуқуқларни тан олмади. Ишончим комилки, "Аср битими" Оқ уйнинг ҳозирги раҳбари билан бирга йўқ бўлади", - дейди ҳукумат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Фаластин ҳукумати Джо Байден ва унинг маъмурияти позицияси фарқ қилади ва Оқ уйнинг янги раҳбари «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида тинч тартибга солиш ғоясига қайтади, деб умид қилмоқда.
«Исроил Яқин Шарқ бўйича халқаро тинчли анжумани ташкил қилиши ёки Фаластин билан музокараларни тўхтатилган жойидан давом эттириши керак. Тел-Авив шунингдек, аввалроқ имзоланган келишувларга содиқ қолишини маълум қилиши керак», - деди Иштийе.
28 январ куни кечқурун Трамп Яқин Шарқдаги тартибга солиш режасини тақдим этганди.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Трамп Исроил ва фаластинликлар учун "ёрқин келажакни белгилаб берди", деди.
Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос битимни рад этиб, "Қуддус сотилмайди" деди.
Туркия Доналд Трампнинг режасини «ўлик туғилган бола» деб атаганди.
Фаластин Бош вазири – «Аср битими» Трамп билан бирга кетади
Фаластинда ҳозирги Оқ уй маъмуриятининг Яқин Шарқдаги ўрни танқид қилинди. Яқин Шарқдаги "Аср битими" Оқ уйнинг ҳозирги раҳбари билан бирга кун тартибидан чиқиб кетади. Бу ҳақида Фаластин Бош вазири Муҳаммад Иштийё маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми