close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ЮНЕСКО Халқаро ислом санъати кунини нишонламоқда

Бу кунни нишонлаш халқлар ўртасида бағрикенгликни мустахкамлаш ва ўзаро маданий яқинлашувга хизмат қилишдан иборат. ЮНЕСКО 18 ноябр куни Халқаро ислом санъати кунини нишонлади. Бундай қарор 2019 йил ЮНЕСКО Бош анжуманининг 40-сессиясида қабул қилинган бўлиб ҳар йили 18 ноябр куни ўтказилади.

Унинг мақсади исломни бадиий ифодалашнинг ўтмишдаги ва ҳозирги шакллари ҳамда маданиятнинг ислом санъати орқали тамаддунга қўшган ҳиссаси ҳақида хабардорликни оширишдан иборат.
Халқаро ислом санъати кунининг бтун дунё миқёсида нишонланиши нафақат бошқаларни бадиий ҳаракатларга илҳомлантирган, балки маданий хилма-хилликка, фикр билдириш эркинлигига, маданий меросни асрашга ва маданиятлараро мулоқотга хизмат қиладиган ислом санъати эътироф этилигига хизмат қилади. Бу куннинг нишонланиши халқлар ўртасида бағрикенгликни ошириш ва санъат кучи туфайли амалга оширилиши мумкин бўлган маданий яқинлашув йўлларидан бири ҳисобланади.
Халқаро Ислом санъати кунида жуда кўп нарсани ўрганиш, бу ҳақида маълумотларни баҳам кўриш ва нишонлаш мумкин бўлиб, ЮНЕСКО барчани мунозаралар, конференциялар, семинарлар, маданий тадбирлар, тақдимотлар ва кўргазмалар каби турли тадбирларда иштирок этишга ундайди.
"Бу йил илк бор халқаро Ислом санъати кунини нишонлаяпмиз. Биз ўн тўрт аср давомида шаклланган ва ўзини бойитишда, ўзини қайта фикрлаш ва дунёдаги бошқа маданиятларга таъсир этишда давом этаётган ноёб мероснинг ҳурматини жойига қўйиш учун бу Халқаро кунни эълон қилдик", - дейди ЮНЕСКО Бош директори Одрэ Азуле.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase