close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган

Депутатлар учинчи ўқишда Россия президентига молия ва банк тизимлари фаолиятини чеклаш учун кенг ваколатлар беришни назарда тутувчи қонунни маъқуллаганлар.  

Депутатлар учинчи ўқишда Россия президентига молия ва банк тизимлари фаолиятини чеклаш учун кенг ваколатлар беришни назарда тутувчи қонунни маъқуллаганлар. 
Унга кўра, Путинга ҳисобварақлар ва омонатлар бўйича операцияларни чеклаш ва "мулкни музлатиш (блоклаш)" ҳуқуқи берилади.  

Бундан ташқари:  

- Россия резидентлари ва норезидентлари учун валюта операцияларига чекловлар ва тақиқлар жорий қилиш,  
- "Дўст бўлмаган давлатлар" шахслари билан битимлар учун алоҳида тартиб ўрнатиш,  
- Айрим шартномалар бўйича мажбуриятларнинг валютасини ўзгартириш ваколатлари ҳам президентга берилади.  

Ушбу ваколатлар фақат жисмоний шахсларга эмас, балки юридик шахсларга ҳам тааллуқлидир, деб таъкидланган Давлат Думасининг ягона базасида чоп этилган ҳужжатда.  
Бу қарор Россиянинг молия тизимига кучли таъсир қилиши ва мамлакатдаги иқтисодий вазиятни янада кескинлаштириши мумкин. 

Абу Муслим

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase