close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ Тбилисининг Абхазия ва Жанубий Осетия бўйича позициясини қўллаб-қувватлайди

Грузия бош вазири АҚШ Давлат котиби билан музокаралар ўтказди. Грузия Бош вазири Георгий Гахария расмий ташриф билан Грузия пойтахтига келган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан учрашди. Томонлар икки томонлама муносабатлар ва АҚШ ва Грузия ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Матбуот учун ёпиқ режимда ўтказилган учрашув олдидан Помпео Грузияда бўлиб туришидан мамнунлигини билдирди.
Грузия ва АҚШ ни 30 йил давомида дўстона муносабатлар боғлаб турибди. Қўшма Штатлар Тбилиси ҳукуматини Грузиянинг босиб олинган ҳудудлари (Абхазия ва Жанубий Осетия) билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда қўллаб-қувватлайди, деди Помпео.
"Биз сизни демократия масалалари бўйича қўллаб-қувватлаймиз ва мамлакатингизнинг бир қисмини ишғол қилиш оқибатида юзага келган оғриқ ва қийинчиликлар билан боғлиқ масалалар устида биргаликда ишлаймиз. Биз келажакда эркин ва адолатли сайловлар учун муҳим бўлган институтларни демократлаштириш, мустаҳкамлаш жараёнини қўллаб-қувватлаш учун ҳамма ишни давом эттирамиз", - дейди Помпео.
Ўз навбатида, Грузия Бош вазири ўз мамлакатининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини аниқ қўллаб-қувватлагани учун АҚШга миннатдорлик билдирди. "Бу масала (АҚШ кўмаги) ҳудуди босиб олинган мамлакатимиз учун қанчалик муҳим эканини яхши биласиз, чунки босқинчи кучлар ҳамон Грузия тупроғида (Абхазия ва Жанубий Осетия) турибди", - дейди Гахария.
Кейинроқ Помпео бутун Грузия Католикос-патриархи Илиа II ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase