close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Францияда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар билан қилинган дарсдан сўнг тарих ўқитувчисининг калласи олинди

Париждан 27 километр масофада жойлашган Конфлан-Сент-Онорин шаҳрида маҳаллий коллежда тарих ўқитувчисининг боши танидан жудо қилинди, деб хабар беради Le Monde. Le Figaro ва Actu17 ёзишича, машғулотлардан бирида у талабаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар кўрсатган. Le Monde дарс сўз эркинлиги ҳақида борганлигини аниқлаштирди.

Ҳужум қилган шахс отиб ташланди. Эҳтимол, у талабалардан бирининг қариндоши, қўшимча қилади Le Figaro. Actu17 ва Le Parisien маълумотларига кўра, гумон қилинаётган жиноятчи – чечен миллатига мансуб, у 18 ёшда.
Baza ёзишича, Россиянинг Франциядаги консулхонаси гумон килинаётган шахс Москвада туғилган, дипмиссияда унинг 18 ёшда эканлиги тасдиқланди.
Ҳужум қилган шахс боши танасидан жудо қилинган ўқитувчининг расмини твиттерга жойлаган (унинг аккаунт ҳозирда ёпиб қуйиган) ва қуйидаги ёзув қолдирган: «Макрон, кофирлар ҳукмдори, мен сенинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳқирлашга журъат этгн итларингдан бирини қатл этдим», деб ёзади Actu17. Le Figaro ёзишича, уни отиб ўлдиришлари олдидан у «Аллоҳ Акбар!» деб баралла айтган.


Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase