close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рамзон Қодиров калласи олинган марҳумнинг оила аъзоларига таъзия билдирди

«Терроризмга қарши қатъий гапирар эканман, мўминларнига иғво қилиб фитна чиқармасликка чақираман». Рамзон Қодиров - Париж яқинида ўқитувчининг ўлдирилгани ҳақида

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Францияда 18 ёшли чечен Абдуллоҳ Анзоров гумон қилинаётган муаллимнинг ўлдирилишини қоралади, бироқ диндорларнинг диний ҳис-туйғуларини ранжитмасликка чақирди. Қодиров бу ҳақда телеграммада ёзган.
Бу фожеа бизни Франция жамияти, демократия ҳақида гапирар экан, кўпинча уни ҳамма нарсага рухсат бериш, исломий қадриятларга нисбатан йўл қўйиб бўлмайдиган муносабатнинг намойиши билан аралаштириб юборади, деб ўйлашга мажбур қилади. Бундай ҳаракатларни фақат иғво қилиб фитна чиқаришга уриниш деб аташ мумкин. Дунёнинг кўплаб мусулмонлари қатори Charlie Hebdo журналида чоп этилган нарсалар қандай оқибатга олиб келганидан яхши хабардормиз. Натижада таҳририятга ҳужум ва кўплаб одамларнинг ўлимига гувоҳ бўлдик.
Қодиров «жиноятчининг миллати йўқлигини» ва Францияда «барча муаммоларида чеченларни айблашга уринаётгани» биринчи марта эмаслигини таъкидлади.
Ҳаммани ишонтириб айтаманки, чеченларнинг бунга алоқаси йўқ. Бундан ташқари, А. Анзоров деярли бутун ҳаётини Францияда ўтказган, у ерга болалик пайти ота-онаси билан кўчиб кетган, французлар ёнида ўсган, уларнинг тилида мулоқотда бўлган, гапирган ва ёзган. У давлат мўминларни умуман эшитмаслигини англаб, ўз ҳаракатларини тушуниб етган бўлиши керак.
Қодировнинг қўшимча қилишича, Анзоров Чеченистонга фақат бир марта, яъни икки ёшлигида ташриф буюрган.
Биз бу террорчилик ҳаракатини қоралаймиз ва марҳумнинг оила аъзоларига таъзия билдирамиз. Ҳар қандай шаклда террорга қарши қатъий гапирар эканман, мўминларнига иғво қилиб фитна чиқармасликка, уларнинг диний туйғуларига зарар етказмасликка чақираман. Қачонки Францияда миллатлараро ва динлараро муносабатлар давлат институти ташкил этилса, мамлакатда соғлом жамият вужудга келади. Қолаверса, мусулмонларнинг динга ҳаққи борлигини ва ҳеч ким уни олиб қўя олмаслигини тан олишга куч топинг!
16 октябрь куни Конфлан-Сент-Онорин шаҳрида тарих ва география ўқитувчиси Самюэль Пати бошидан жудо қилинди. Жиноятни содир этганликда гумон қилинган Абдуллоҳ Анзоров қочишга уринаётганда отиб ўлдирилган.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг фикрича, Пати сўз эркинлигига бағишланган дарс давомида талабаларга Муҳаммад пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) карикатураларини кўрсатганлиги қотиллик сабаби бўлган.
Абдуллоҳ Анзоров Москвада туғилиб, олти ёшида ота-онаси билан Францияга кўчиб кетган. Унга мамлакатда қочқинлик мақоми берилди.
Россиянинг Франциядаги элчихонаси ўқитувчининг ўлдирилиши Россия билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди, чунки «шахснинг қаерда туғилганлиги муҳим эмас, балки қаерда, қачон ва нима учун у террористик мафкурага эътиқод қила бошлагани муҳим».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase