Расмийлар бу чекловларни биринчи марта 4 йил олдин муҳокама қилган, аммо тақиқ расман 2024 йил 1 январдан кучга кирди. Шу тариқа, хориж дипломига эга ва чет элдан маош оладиган мусулмон етакчилар энди Франциядаги 2900 та масжидда ишлай олмайди, деб ёзади IslamNews сайти China Daily нашрига таяниб.
Франция Ички ишлар вазирлиги раҳбари Жералд Дарманин Европадаги имом ва масжидлар фаолиятини анъанавий тарзда молиялаштириб келаётган бир қатор мусулмон давлатлари ҳукуматларига бу ҳақида мактуб йўллади. Дарманиннинг сўзларига кўра, бундай тақиқлар хорижий диний таъсирларни чеклаш ва диний қадриятларнинг "республика тамойиллари"га мос келишини таъминлаш учун зарур. 2020 йил ҳолатига кўра, Франциядаги 300 га яқин масжид имомлари Жазоир, Марокаш ва Туркия каби мусулмон давлатларидан маош олган.
Францияда хориж дипломига эга имомлар фаолиятини тақиқланди
Франция ҳукумати хорижда таълим олган ва хорижий давлатлардан молиялаштирилган имомларнинг мамлакатда ишлашини тақиқлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|