close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Госдумага кўп қаватли уйларда ибодат ва диний маросимларни ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди

Давлат Думасининг "Янги одамлар" фракцияси депутатлари кўп қаватли уйларда оммавий ибодат (жамоат бўлиб намоз ўқиш) ва диний маросимларни ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага киритди.

Давлат Думасининг "Янги одамлар" фракцияси депутатлари кўп қаватли уйларда оммавий ибодат (жамоат бўлиб намоз ўқиш) ва диний маросимларни ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага киритди.
Қонун лойиҳасининг тушунтириш ёзувида "лойиҳа кўп қаватли уйлардаги нотурар жойларда оммавий ибодат ва диний маросимларни ўтказишни чеклашга қаратилган" (уй ва жойларни намоз ўқийдиган жой қилиб олиш) деб таъкидланади.

Чекловлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, "фуқаролар ёки диний ташкилотлар бундан фойдаланиб, кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи шахсларнинг қулайлигини чеклайди", дейилади қонун лойиҳасида. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, "кўп қаватли уйларда истиқомат қилмайдиган кўплаб бегона шахслар, жумладан, ноқонуний муҳожирлар тўпланиши маҳаллада жиноятчилик даражасининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин, маиший низоларни келтириб чиқаради ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда жамоат хавфсизлиги қоидаларини бузади".

Бу тақиқ турар жойларга ҳам тааллуқлидир. "Қонун лойиҳаси турар жойларда мунтазам равишда оммавий ибодат ва диний маросимлар ўтказилишини чеклашга ҳам қаратилган", дейилади ёзувда. Агар қонун қабул қилинса, у Россияда ўз маънавий эҳтиёжларини қондириш мақсадида биноларни ижарага олувчи мусулмонлар манфаатларига таъсир қилиши мумкин.

Мусулмонларнинг бундай бинолардан фойдаланиши Ислом дини меъёр ва кўрсатмаларига, жумладан, жума намози ва кундалик беш маҳал намозни ўз вақтида адо этиш заруратига боғлиқ. Махсус бинолар — масжидлар етишмаслиги шароитида, диний ташкилотларнинг маънавий эҳтиёжларини қондириш учун қонуний имкониятларни излашмоқда. Шу мақсадда катта биноларни, жумладан, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларини ижарага олиш ёки сотиб олиш амалиёти пайдо бўлди.
Айрим номусулмон давлатларда етарли масжидлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, жамоатларга мос бинолар ажратиш орқали бу масала ҳал қилинади. Масалан, Париж ҳокимияти мусулмон жамоатига собиқ ҳарбий қисми ҳудудини текинга тақдим этган бўлиб, бу ерда жума кунлари ва байрамларда мусулмонлар йиғилиб, маҳаллий аҳолига қийинчилик туғдирмасдан ибодат қилади.
Мосва муфтияти ўринбосари Алмаз Абдрахмановнинг ИА IslamNewsга маълум қилишича, қўшимча бинолар шаҳар ва маҳаллий маъмуриятлар билан боғлиқ ҳолда очилган. "Москвада исломий марказларни очиш, бир тарафдан, ислом динини тутувчи маҳаллий аҳоли илтимосларига жавобан, иккинчи тарафдан, шаҳар марказини юкламаслик мақсадида амалга оширилди. Шу боис муфтиятлар бундай биноларни марказий туманларда эмас, балки турар жой ҳудудларида очишни рағбатлантиради", деди у.
Бироқ, агентлик манбасининг таъкидлашича, барча янги туманларда алоҳида бинолар мавжуд эмас. Алмаз Абдрахманов маҳаллий аҳоли билан муносабатлар ҳақида ҳам тўхталиб, мусулмон ташкилотлари улар билан доимий алоқада эканини ва маълум вақтгача ҳал этилмайдиган муаммолар бўлмаганини қайд этди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase