close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Судья ҳижобни ҳақорат қилгани учун мусулмон аёлдан узр сўради

Канаданинг Квебек шаҳрида шов-шувли воқеа юз берди - судья 5 йил олдин ҳижоб туфайли суд залидан чиқариб юборилган мусулмон аёлдан узр сўради. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Рания эл-Аллул яроқсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси билан рулга ўтирган ўғлидан полиция олиб қўйган ва унга тегишли бўлган автомобилни қайтариш учун Квебек судига келганди.

Машина бир ойга мусодара қилинган, аммо аёл оилавий сабабларга кўра авто вақтидан олдин керак эди. Судья Элиана Маренго ҳижобдаги мусулмон аёлни кўргач, уни қуюқ кўзойнак ва шляпага таққослаб, бош кийимини ечиб ташлашни талаб қилди. «Менимча, сиз номуносиб кийингансиз», - деди Маренго аёлга.
5 йилдан сўнг, судья Маренго кеча онлайн эшитишда Раниядан расмий узр сўради. Бироқ, судья буни шахсан қилмади – унинг баёнотини давлат ҳуқуқшуноси ўқиди, дея хабар беради CBC.
Маренго баёнотида, суд залида ҳижобни олиб ташлаш талабини нотўғри деб билишини ва у хафа қилиб қўйгани учун узр сўрашини айтди. Мурожаат сўнгида судья мусулмон аёлнинг диний туйғуларини ҳақорат қилгани учун "самимий узр" келтирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase