Шимолий Африкада жойлашган ушбу мамлакатда касалликнинг тарқалишини чегаралаш мақсадида мартдан июнь ойигача тунги вақтда комендант соати жорий қилинганди, лекин сайёҳлик мавсумининг яқинлашиши билан Миср ҳукумати карантин режимида айрим енгилликлар жорий этишга қарор қилди. Кафе, ресторан ва бошқа туристик объектлар яна омма учун очилди. Масжид ва черковларда ибодатлар ҳам тикланди, фақат ёпиқ биноларда ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш мажбурий тартибига риоя қилган ҳолда. Янги ўқув йили октябрда машғулотларни тиклашга «аралаш» турда бошланади: синфда ўқитиш ва онлайн-дарслар.
Мисрда Covid-19 юқтириб олганлар сони 100 мингдан ошди
Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8 сентябрда хабар қилишича, мамлакатда коронавирус инфекциси (Covid-19) юқтириб олиш ҳолати 100 минг кишилик чегарадан ўтди. Сешанба куни тонгги маълумотларга кўра, аҳолиси 100 млн кишидан ортиқ бўлган энг йирик араб республикасида ушбу касаллик оқибатида 5541 та ўлим ҳолати қайд этилган, хабар қилади «Ал-Арабия» телеканали.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси