close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия яҳудийлари етакчиси – COVID-19га чалинди

Россиядаги яҳудий жамоалари раҳбари Берл Лазарнинг матбуот хизмати унинг янги коронавирус инфекцияси билан касалланганлигини эълон қилди, деб хабар беради “ТАСС”. Хабар қилинишича, мамлакат бош раввини ҳаёти хавф остида эмас. Шунга қарамай, у доимий тиббий назоратда.

"COVID-19" ни Россиядаги марказий диний ташкилотларнинг кўплаб вакиллари - мусулмон, православ, яҳудийлар юқтириб олган.
 Май ойи бошида, эпидемия пайтида вафот этган Россия яҳудий диний жамоалари ва ташкилотлари конгресси (КEРООР) нинг 78 ёшли вице-президенти, раввин Зиновий Коганнинг ўлими ҳақида маълум бўлди.
Бунгача, Большая Бронная Москва синагогасининг раввини Ицхак Коган коронавирус билан касалланган эди.
Айни пайтда, Саратов вилояти муфтийси, коронавирус инфекцияси билан касалхонага ётқизилган Муқаддас Бибарсов тузалмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase