close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Норозилик намойишларида жамоат намози атрофидаги жонли занжир ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари қора танли америкалик Жорж Флойднинг ўлимига қарши норозилик намойишлари пайтида динлараро тотувликнинг ажойиб лаҳзаларини акс эттирган видеоларни кўришди. Ушбу видеолардан бирида америкаликларнинг катта оломони жамоат бўлиб намоз ўқиётган бир гуруҳ мусулмонларни полициядан ҳимоя қилиш учун қуршаб олгани кўрсатилган, дея хабар беради IslamNews сайти Indian Express га асосланиб.

Твиттер фойдаланувчилари видеони ҳис-туйғуларга бой изоҳлар билан кўмиб ташлашди.
"Мусулмон бўлмаганлар Бруклиндаги «Қоралари ҳаёти аҳамиятга эга» норозилик намойиши пайтида Нью-Йорк полицияси таҳдидисиз бемалол ибодат қилишлари учун мусулмонларни қуршаб олган".
Мен ҳайратдаман. Мана бу одамгарчилик! ” - деб ёзди фойдаланувчилардан бири. "Гўзаллик бетартиблик ичида", дея қўшимча қилди Твиттердан яна бир фойдаланувчи. “Ажабланарли. Мен диндор эмасман, лекин буни кўрганимдан хурсандман. Бу эътиқодидан қатъи назар, одамлар бир-бирига бўлган ҳақиқий севгини намойиш этади ”, деди бошқа шарҳловчи.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase