close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

21 яшар Икром ҳижобда дунё подиумларини ишғол қиляпти

Сўнгги ойларда дунё подиумларини ҳижобли мусулмон модель ишғол қиляпти – 21 яшар Икром Абди Умар ишонч ва дадил билан ҳамкасби Ҳалима Аденнинг изларидан боряпти. Худди Ҳалима Аден каби, Икром Абди Умар ҳам – келиб чиқиши Сомалидан бўлган мусулмон қиз.

Декабр ойида аслида Буюк Британияда истиқомат қилувчи модель Burberry реклама кампанияси юлдузига айланди, бу ерда у ҳижобда расмга тушганди, энди эса келиб чиқиши яҳудийлардан бўлган модельер Диана фон Фюрстенберг коллекцияси рекламасида суратга олиш учун таклиф қилинди, хабар қилади ArabNews.
Қизиғи шундаки, Икромнинг подиумдаги дебюти Лондон мода ҳафталигида бўлиб ўтган, бу ерда Ҳалима Аден ҳам қатнашган.
Икрам ҳижоб билан фахрланади ва Givenchy, Louis Vuitton ва Gucci каби машҳур брендлар билан ишлашни орзу қилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase