Гламур диндорлик
Асрлар давомида бизгача етиб келган камтарона, камсуқум ва хомуш диндорлик ўз ўрнини мақтанчоқ, саёз ва гламур диндорликка бўшатиб бермоқда. Ҳозир ялтир-юлтир, зоҳирига зўр берилган гламур диндорлик мода бўлмоқда.
Мусулмон модельерининг коллекцияси модалар намойишида резонансга сабаб бўлди
Мусулмон дизайнер аёлнинг либослар тўплами яқинда Москвада бўлиб ўтган ёш модельерлар халқаро танловида (МКММ) резонансга сабаб бўлди.
Париждаги камтарона моданинг ғалабаси
Камтарона мода бир неча мавсум давомида дунёдаги етакчи кутюрьеларнинг эътиборини жалб қилмоқда.
Мусулмон мода дизайнери биринчи Халқаро рақамли мода ҳафталигида ўз тўпламини тақдим этади
Саудия Арабистонидан мода дизайнери Саҳа Юсуф шанба куни Халқаро рақамли мода ҳафталигида (IDFW) баҳор-ёз 2021 тўпламини тақдим этади. Ал-Юсуфнинг SAJAS бренди Christian Siriano, Iceberg, Genny ва Elisabetta Franchi каби бир қатор таниқли мода уйлари ва дизайнерлари билан бирга ўз дизайнини намойиш этади. Бутун дунёдан томошабинлар 33 млн кишини ташкил этади.
Муваффақиятли турк муслима тадбиркорлари
Исломий мода ва камтарона либослар асосий мода саноатига тезда кириб келди. Хилма-хилликларга тўла шаҳар бўлган Истанбул мусулмон хотин-кизлар учун либослар соҳасида мода инқилобини бошлаш учун идеал жой бўлиб кўринади. Мусулмон аёллар учун мода бозори энг катта бозорлардан бири бўлиб, уларнинг эҳтиёжлари ҳали ҳам жуда кам баҳоланади,
21 яшар Икром ҳижобда дунё подиумларини ишғол қиляпти
Сўнгги ойларда дунё подиумларини ҳижобли мусулмон модель ишғол қиляпти – 21 яшар Икром Абди Умар ишонч ва дадил билан ҳамкасби Ҳалима Аденнинг изларидан боряпти. Худди Ҳалима Аден каби, Икром Абди Умар ҳам – келиб чиқиши Сомалидан бўлган мусулмон қиз.
Ҳижоб дунёни забт этмоқда
Сўнгги ўн йил ичида анъанавий мусулмон аёллар кийими - ҳижоб бутун дунё бўйлаб тобора оммалашиб бормоқда. Албатта, гап аёллар шундоқ ҳам ҳижоб киядиган мамлакатлар ҳақида эмас, балки бундан бир неча йил олдин ҳижоб кийган аёлни кўриш эҳтимоли деярли нолга тенг бўлган мамлакатлар ҳақида кетяпти.
Нима учун Россияда ҳижоб бўлиши керак?
Россиянинг жамоат жойларида ушбу ҳафта муҳим воқеа юз берди - энг машҳур кийим-кечак брендларидан бири бўлган Gloria Jeans ҳижоб модели билан ўз маҳсулотлари учун реклама эълон қилди. "Бизнинг мамлакатимиз кўп миллатли мамлакат ва компанияда ҳижобли қизнинг пайдо бўлиши билан биз ислом динига эътиқод қилувчиларга ҳурмат кўрсатишни, шунингдек, ҳамма учун кийим-кечак яратаётганимизни тушунтиришни хоҳладик", - деди компания асосчиси Владимир Мелников.
Эксперт: абайя энг оммавий кийимга айланади
Москвада Al Arabia Fashion Days Араб модалар Куни иккинчи мавсуми очилиши бўлиб ўтди. Кўпчилик мода экспертларининг фикрига кўра, шарқона мода услуби унга хос бўлган аёлларнинг ёпиқ либослари билан бирга замонавий мода саноатида энг жадал ривожланаётган йўналишлардан бирига айланмоқда.
Европа кийим-бош бренди ҳижоб моделини тақдим этди
Яна бир машҳур кийим-бош бренди мусулмонлар модаси қонунларига амал қилиб, ҳижобли ёпиқ либос моделини тақдим этди. Британиянинг ASOS бренди тақдим этган Verona коллекцияси АҚШда ҳам сотувга чиқди, моделлар орасида эса ҳижобли мусулмонлар – блоггер Аша Мохамуд пайдо бўлди, деб хабар беради Metro сайти.