Маълум қилинишича, январь ойининг бошларида Судан шарқидаги Кассала провинциясида разведка ходимлари томонидан ҳибсга олинганидан сўнг ўқитувчи ўлгунича калтакланган ва қийноққа солинган.
Яна тўрт офицер уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди, етти киши эса оқлаб юборилди.
Кузатувчилар ушбу суд қарорини Суданда демократик ўзгаришларга йўл очиб берадиган тарихий қарор деб атамоқда.
Ал-Хейрнинг оиласи маълум қилишича, хавфсизлик хизмати ходимлари дастлаб у заҳарланишдан ўлган деб баёнот беришди, ваҳоланки бир неча кундан кейин ўтказилган давлат тергови унинг калтакланиш натижасида ўлганлигини аниқлади.
Суд қарори қабул қилинган Омдурман суди ёнида юзлаб одамлар тўпланишди. Баъзилар миллий байроқларини ҳилпиратган бўлса, бошқалари Ал-Хейр портретларини қўлларида ушлаб туришган ва қарор эълон қилинганидан кейин хурсанд бўлишган.
Бу иш марта апрел ойида ал-Башир ҳокимиятдан ағдарилганидан олдин ва ундан кейинги ойларда одамларни намойишларни бостирганликда айблов ҳукми чиқарилган биринчи ҳолат ҳисобланади.
Суданнинг Суверен Кенгаши аъзоси Муҳаммад ал-Факи Сулаймоннинг айтишича, ҳукм "Судан халқининг суд тизимига бўлган ишончини тикламоқда".
Ал-Хайр 31 январ куни ҳибсга олинган ва икки кундан кейин у ўлган деб эълон қилинган. Унинг маҳаллий касалхонага етказилган бутун танаси, оиласининг сўзларига кўра, гематомада бўлган. Ўша пайтда полиция ҳар қандай қоидабузарликларни рад этди.
Унинг ўлими Ал-Башир бошқарувига қарши 16 ҳафталик норозилик намойишларида бирлаштирувчи омил бўлди.
Эслатиб ўтамиз, суданликлар 2018 йил декабр ойида дастлаб ноннинг нархига қимматлашиб кетганига қарши норозилик сифатида кўчаларга чиқишди, аммо тез орада намойишчилар ал-Баширни истеъфога чиқишга чиқаришди.
Президент апрел ойида ҳарбийлар томонидан ағдарилган, аммо норозилик намойишлари давом этган. Пировардида армия ва мухолифат ўртасида муросага эришилди, натижада август ойида қўшма фуқаролик-ҳарбий ўтиш даври кенгаши тузилди.
Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи маълумотларига кўра, бир неча ой давомида норозилик намойишларида камида 177 киши ҳалок бўлган, норозилик ҳаракати яқинидаги тиббий қўмитада эса 250 дан ортиқ одам бўлган.
Суданда Умар ал-Башар режимининг 29 нафар жаллоди ўлимга ҳукм қилинди
Душанба куни Судан суди 29 нафар собиқ махсус хизмат ходимларини йил бошида Умар ал-Башар режимига қарши намойишлар вақтида ҳибсда бўлган ўқитувчини ўлдирганлиги учун ўлим жазосига ҳукм қилинди. Судья Садок Абдулраҳмоннинг сўзларига кўра, судланувчилар Аҳмад ал-Хейрни шафқатсизларча таҳқирлашда айбдор деб топилган ва осиб ўлдиишга ҳукм қилинган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди