close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистонида янги коронавирус юқтириган биринчи ҳолат тасдиқланди

Саудия Арабистонида ишлайдиган ҳинд ҳамшираси Хитойда юзлаб одамлар чалинган атипик пневмонияга ўхшаш вирусга ижобий натиа берди. ОАВ хабар қилишича, ҳамшира ижобий натижага эга бўлган филиппинлик ҳамкасбига қараш вақтида вирусни юқтириб олган бўлиши мумкин. Лекин шундай бўлсада, ар-Риёд ҳам, Деҳли ҳам ўз мамлакатларида бу вирус ҳолати ҳақида ҳеч қандай хабар бермади.

«Ал-Ҳаёт касалхонасида ишлайдиган 100 га яқин ҳинд ҳамширалар теширувдан ўтказилди ва битта ҳамширадан ташқари бошқа ҳеч ким коронавирусга чалинмагани маълум бўлди», - деди ташки ишлар давлат вазири В. Муралидхаран.
«Касаллик юқтириб олган ҳамшира Асира миллий касалхонасида даволаняпти, ҳозирда унинг ҳолати яхшиланяпти», - деб ёзди у Твиттерда.
Муралидхаран AFP га айтишича, бу пайдо бўлганидан буён Хитой бўйлаб юзлаб одамларга юққан ва Ухань шаҳрида 18 кишининг (мақола ёзилган пайтдаги ҳолат) ўлимига сабабчи бўлган вируснинг ўзгинасидир.
Шундан буён ушбу вирус Япония, Гонконг, Макао, Жанубий Корея, Тайвань, Таиланд, Вьетнам, Сингапур ва АҚШда аниқланди.
Форс кўрфази мамлакатлари маълум килишича, ўлимга олиб келадиган янги коронавирус тарқалгандан кейин Хитойдан келаётган йўловчиларни кўрикдан ўтказишни бошланади, дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш идоралари эса глобал пандемияни олдини олиш учун ҳаракат қилмоқда.
Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаро авиацияси маъмурияти билан тўғридан-тўғри ёки билвосита Хитойдан келган йўловчиларни текшириш бўйича келишувга эришганини айтди, дейилади Твиттер орқали беилган хабарда.
Баҳрайн Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам муайян чора-тадбирларни очиб бермасдан, эпидемиянинг олдини олиш учун профилактика чораларини кўрганлигини маълум қилди.
Улардан ташқари БАА ҳам шунга ўхшаш текширув чоралари ҳақида маълум қилди.
"Дубай аэропортлари Хитой Халқ Республикасидан тўғридан-тўғри рейслар билан келган барча йўловчилар келгандан кейин дарвозада текширилиши кераклигини тасдиқлайдилар", - дейилади баёнотда.
Пайшанба куни Дубай ҳукумати ўтган йили 989,000 хитойлик сайёҳлар ташриф буюрганлигини ва уларнинг сони 2020 йилда миллиондан ошиши кутилаётганини айтди. 2019 йилда 3,6 миллионга яқин хитойлик аэропорт орқали ўтган.
Чоршанба куни Туркия, шунингдек, термал тасвирлаш камералари ва вирус тарқалишига қарши бошқа эҳтиёт чораларини ҳам тайёрлаганлигини ва Пекиндаги элчихона турк фуқароларини Хитойга боришдан огоҳлантирганини айтди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase