Суданнинг Дарфур вилоятидаги мингга яқин африкалик, асосан ўсмирлар, аёллар ва қариялар Суданнинг қонуний ҳукуматига қарши бўлган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (RSF) томонидан ўтган ҳафта давомида ўлдирилган.
RSF қўмондони, дарфурлик Муҳаммад Ҳамети Дагло ўз қўшинлари билан ватанига қайтди. У билан бирга ўрта асрлар - ўтроқ одамлар ва кўчманчилар ўртасидаги зиддият ҳам қайтиб келди. Ўзига хос хусусиятлар - оммавий зўрлаш, қотиллик, талончилик ва RSF томонидан содир этилган муайян этник гуруҳларни оммавий йўқ қилиш билан.
Шу билан бирга, энг кичик тафсилотларда, ўзидан олдинги «жандавид» кўнгиллиларининг йўлини такрорлаб, Ҳамети Дагло сиёсатчига айланди. Африкадаги ҳар қандай тўқнашув қонли бўлади, лекин бу ерда асрлар мобайнида давом этиб келаётган этник можароларга асосланган бўлса, у икки баравар қонли бўлади.
"Ушбу сўнгги ваҳшийликлар Ғарбий Дарфурдаги араб бўлмаган жамоани йўқ қилиш учун RSF томонидан олиб борилаётган кенгроқ этник тозалаш кампаниясининг бир қисмига ўхшайди", деди Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Хосеп Боррел. Ва бу содир бўлаётган воқеаларнинг тўлиқ аниқ таърифи.
«Дарфур» расмий номи – XIX асрнинг ремейки. Араб тилида бу Биллад ал-Судан, "Қоралар ўлкаси" ёки Биллад ал-Меҳа, "Меҳа ўлкаси" - араблар қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган маҳаллий қора танлиларни шундай аташган. Кўчманчи араб қабилалари уларнинг босқинчилик хўжалиги билан доимо қонуний нишон ва ўлжа, қуллар манбаи ва талончиликдан ўлжа деб ҳисоблаганлар.
Маҳаллий қора танли қабилалар ислом динини қабул қилганларида ҳам бу уларнинг аҳволини яхшиламади. Уларнинг бахтига қарши, XX асрда Дарфурда олтин ва нефтнинг саноат захиралари, шунингдек, ер ости чучук сувларининг улкан захиралари топилганида, бу улар учун ҳақиқий балога айланди. Чунки сиёсий элитада фақат маҳаллий араблар бўлган Хартум Дарфурга тиш-тирноғи билан ёпишиб олди ва маҳаллий аҳолини катта иштиёқ билан талон-тарож қилди, минтақа тараққиёти учун табиий ресурслардан фойдаланиш учун деярли ҳеч нарса қолдирмади.
Бундан ташқари, географик жойлашуви туфайли - бу ерда Ливия, Чад ва Марказий Африка Республикаси билан учта чегара бор - қўшнилар орасида ҳар доим бу ҳудудларга суқланиб қарайдиган ва ҳар доим ички низолар оловга мой сепишга тайёр бўлган ташқи ўйинчилар етарли эди.
Қолаверса, ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб Хартум нефть ва олтинга бой бўлган Дарфурдан қора танлиларни сиқиб чиқариш ва бўшатилган ерларни араб қабилалари назоратига ўтказиш сиёсатини изчил олиб борди. Табиийки, марказий Судан раҳбариятига содиқ бўлганларни. Аммо кейин маълум бўлдики, кўчманчилар ерга эга бўлишни хоҳлашади, лекин ишлашга иштиёқлари йўқ. Туя миниб, Калашников автомати билан қора танлиларни ўғирлаш бўлса бошқа гап. Ёки уларни олтин конларида ишлашга мажбурлаш.
Юзага келган вазиятдан чиқишнинг бошқа йўлини кўрмаган маҳаллий қора танлилар ниҳоят уларнинг энг йириклари "Адолат ва тенглик учун ҳаракат" ва "Судан озодлик ҳаракати" бўлган бир неча гуруҳларга бирлашди ва 2003 йилда Хартумга қарши исён кўтарди.
Судан президенти Умар ал-Башир исёнчиларга қарши армияни ва шошилинч равишда ташкил қилинган "Жанжавид" ёки "от минган иблислар" отрядларини юборди. Улар бир неча йиллар давомида 300 мингга яқин маҳаллий этник гуруҳлар вакилларини жисмонан қириб ташлади ва яна уч миллионини чет элга қочишга мажбур қилди.
Умар ал-Башир бу каби янгиликлари учун Халқаро жиноий суднинг ҳибсга олиш ордерига мубтало бўлди, бироқ ҳозиргача экстрадициядан қутулиб келмоқда. Унга кўп нарсадан қарздор бўлганларнинг қўллаб-қувватлаши эвазига. Жумладан, Ҳамети Дагло, у ал-Башир ҳомийлигида оддий туя савдогаридан тортиб генерал, RSF қўмондони ва қарийб миллиард долларлик бойлик эгасигача бўлган ҳайратомуз мартабага эришишга муваффақ бўлди. Бунинг сабаби, у Россиянинг "Вагнер" ҲХК ёрдамида контрабанда қилинган нефть ва олтин билан муваффақиятли савдо қилган.
Бундан ташқари, Москва Ҳамети Даглонинг яқин ҳамкорлигини ҳисобга олиб, уни Судан президентлигига режалаштирди, бунинг учун у Абдул Фаттоҳ ал-Бурҳон ҳукуматини Даглонинг тўиқ молиявий таъминотида бўлган RSF кучлари томонидан ағдаришга уриниш бўлди. Бир қатор сабабларга кўра, бу иш бермади.
Аммо Дагло ва унинг RSF қуролларини ташламоқчи эмас. Улар бойликларининг асосий манбаи бўлмиш Дарфур устидан назорат ўрнатиш учун курашни давом эттирмоқда. Маҳаллий "араб бўлмаганлар" геноцидини ҳам унутмаяпти. "Умар бобо" васиятларига тўлиқ мувофиқ. Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги ва Исроилнинг Хамасга қарши урушига чалғиган халқаро ҳамжамият ҳозирча Суданда содир бўлаётган фожиага ҳали диққат билан қарамаётганлигидан фойдаланмоқда.
Халқаро янгиликларда тилга олинмайдиган Дарфурдаги геноцид
Суданнинг Дарфур вилоятидаги мингга яқин африкалик, асосан ўсмирлар, аёллар ва қариялар Суданнинг қонуний ҳукуматига қарши бўлган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (RSF) томонидан ўтган ҳафта давомида ўлдирилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси