Суданда қарийб бир ойдан бери давом этаётган зиддиятни тўхтатиш учун армия ва Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (ҲДК) ўртасида "Жидда декларацияси" имзоланди.
Миллий матбуотда тарқалган хабарларга кўра, декларация Судандаги инқирозни ҳал қилиш учун Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида АҚШ ва Саудия Арабистони ташаббуси билан томонлар ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида имзоланган.
Декларацияда, Судан армияси ва ҲДК тинч аҳолига зарар етказадиган ҳар қандай ҳужумдан тийилар экан, Судан халқининг манфаатлари ҳар икки томон учун ҳам устувор эканлиги таъкидланди.
Декларацияда Судандаги барча тинч аҳолидан тўқнашувни ва қамал остидаги ҳудудларни тарк этишлари, эвакуатсия қилишга рухсат беришлари ва томонлар томонидан инсонпарварлик нуқтаи назаридан эълон қилинган оташкесимга риоя қилишлари сўралган.
Декларация тинч аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун инсонпарварлик ёрдами ҳаракатларини осонлаштиришни мақсад қилгани таъкидланди.
Бундан ташқари, томонлар Судан суверенитети, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда қатъий эканликларини таъкидладилар.
15 апрел куни эрталаб Судан пойтахти Хартум ва бошқа шаҳарларда Судан армияси ва ҲДК ўртасида қуролли тўқнашувлар юз берган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тўқнашувда ҳаётдан кўз юмганлар сони 604 нафарга, яраланганлар сони эса 5127 нафарга етганини маълум қилди.
Суданда томонлар ўртасида Жидда декларацияси имзоланди
Суданда қарийб бир ойдан бери давом этаётган зиддиятни тўхтатиш учун армия ва Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (ҲДК) ўртасида "Жидда декларацияси" имзоланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси