«Агар фуқаролик ҳақида қонунга тузатишлар киритиладиган билль маъқулланса, менинг фуқаролик итоатсизлигим қуйидагича бўлади: мен расман мусулмон сифатида рўйхатдан ўтаман ва фуқаролар миллий Реестрига қандайдир ҳужжатлар тақдим этишдан бош тортаман. Ўзим учун ҳам бошқа ҳар қандай ҳужжатсиз мусулмон каби жазони – ушлаб туриш ва фуқароликдан маҳрум қилиш марказига жойлаштиришни талаб қиламан. Менинг фуқаролик итоатсизлиги ҳаракатимга қўшилинг», – деди Мандер.
Ёзувчи айтган фуқаролар миллий Реестрига кириш учун Ассам каби Ҳиндистоннинг чегара штатлари аҳолиси уларнинг аждодлари 1971 йилгача Ҳиндистон ҳудудида яшаганининг ҳужжатли далили тақдим этишлари лозим, бу эса кўплаб саводсиз қишлоқ аҳолиси учун имконсиз масаладир. Реестр рўйхатига киритилмаган кўпчиликни мусулмонлар ташкил қилади – уларнинг сони бир неча миллионни ташкил қилади ва уларнинг ҳаммаси ҳибсга олиниши ва қўшни давлатларга депортация қилиниши хавф солмоқда.
9 декабрь куни можароли қонунга тузатишлар Ҳиндистон қуйи палатаси томонидан маъқулланди, бугун эса юқори палата ҳам маъқуллаши кутилмоқда.
Тил ва этник келиб чиқиши билан ажралиб турадиган кўп миллатли ва кўп конфессияли Ҳиндистон учун туб аҳолини фуқароларга ва "ноқонуний муҳожирлар" га бўлиш ижтимоий вазиятни кескинлаштирмоқда ва Нарендра Моди ҳукумати янги қонуннинг халқаро ҳуқуқ нормаларига номувофиқлиги учун жавобгар бўлиши керак - тузатишлар мусулмон аҳолисининг ҳуқуқларини очиқдан-очиқ камситади, фуқаролик нуқтаи назаридан бошқа конфессия озчиликларига устунлик беради. Камситувчи қонуннинг киритилиши Ҳиндистоннинг ҳукмрон миллатчи партиясини халқнинг хайрихоҳлигидан маҳрум қилиши мумкин, деган фикр мавжуд.
Машҳур ёзувчи фуқаролик итоатсизлиги сифатида мусулмон бўлишга ваъда берди
Машҳур ҳинд ёзувчиси, жамоат арбоби, зўравонлик ва очликка қарши кураш фаолларидан бири мусулмон аҳолининг ҳуқуқларини камситадиган фуқаролик ҳақида можароли қонунга норозилик сифатида ўзини расман мусулмон, деб аташи ҳақида маълум қилди. Ҳиндистонлик арбоб Харш Мандер Twitter ижтимоий тармоғида расман ислом дини издоши сифатида рўйхатдан ўтишга ва ҳаттоки фуқароликдан маҳрум бўлишга қадар барча ҳуқуқий оқибатларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди, хабар қилади IslamNews сайти OpIndia га ҳавола қилган ҳолда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси