TRT Arabic канали охирги уч ой давомида 5000 та исроиллик БАА фуқаролигини олганлиги ҳақида ахборотни эълон қилди. Канал «ишончга лойиқ бўлган манбаларга таянадиган» амирликлар сайтига ҳавола қилди. БАА фуқаролиги ҳақидаги қонунга ўзгаришлар киритилганидан сўнг шу тарзда фуқаролик олиш имкони пайдо бўлди.
Сайт манбаларининг таъкидлашича, улар исроилликлар томонидан – Амирликларга инвестиция киритиш баҳонасида, ўзига хос тарзда Дубай ва Абу-Дабида фуқароликка талаб катта эканлигидан далолат берадиган ҳужжатларни кўришган.
Манбаларнинг изоҳ беришича, амирликарда ҳукумат биринчи фуқаролигидан воз кечиш заруратисиз инвесторлар ва ишбилармонларга фуқаролик олишга имкон бермоқда.
Бу исроилликларни натурализация қилиш учун қулай муҳит яратади ва уларга Форс кўрфази давлатлари ва Араб мамлакатларига визасиз кириш учун яшил чироқ беради.
Феврал ойида, Исроилнинг Гаарец газетаси фуқаролик тўғрисидаги қонунларни ўзгартириш учун Амирликларида ҳукмрон режимга исроилликлар томонидан кўрсатилаётган босим ҳақида ёзганди.
Газета БАА фуқаролигини олиш Абу Даби нафақат янги истиқболлари очади, балки илгари Исроил фуқаролари кира олмаган мамлакатларга ташриф буюриш имконини беради, деб ёзган эди.
Маълум қилинишича, «бундан буён сармоядорлар, талаб юқори бўлган касб эгалари - олимлар ва шифокорлар, ижодкорлар ва мутафаккирлар бутун дунёдан Амирликлар фуқаролигини олишлари мумкин бўлади».
Амирликлар ҳукумати қарори ижтимоий тармоқларда кучли танқид тўлқини ҳосил қилди, фаоллар исроилликлар фуқаролик тўғрисидаги қонундаги енгилликлардан Кўрфаз давлатларида кўчмас мулк сотиб бошлаш учун фойдаланади, деб огоҳлантиради.
5000 нафар исроиллик уч ой ичида амирликлар фуқаролигини олди
Амирликларда ҳукумат биринчи фуқаролигидан воз кечиш заруратисиз инвесторлар ва ишбилармонларга фуқаролик олишга имкон бермоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси