close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШда муртад ёзувчи Салмон Рушдига суиқасд уюштирилди

Ёзувчи Салмон Рушди 12 август куни Нью-Йоркдаги тадбир пайтида саҳнада ҳужумга учради, хабар қилади GB News.
Ёзувчи Нью-Йоркдаги институтда адабий тадбирда маъруза қилиши керак эди, аммо гувоҳларнинг айтишича, бир одам саҳнага югуриб чиқиб, Рушдини пичоқлаган.

Нью-Йорк штати полицияси хабар қилишича, Рушдиниг бўйинига пичоқ урилган ва у вертолётда касалхонага етказилган, аммо аҳволи ҳозирча маълум эмас. Полициядагилар гумон қилинаёткан шахс саҳнага югириб чикиб, Рушдига ва суҳбатдошга ҳужум килганини тасдиқлади. Гумонланувчи қўлга олиниб, боғланган ва ҳибсга олинган.
Полиция шунингдек, суҳбатдошнинг "бошидан енгил жароҳат олганини тасдиқлади."
Интернетга жойлаштирилган видеолавҳада воқеадан сўнг саҳнага бир неча иштирокчи югургани кўрсатилган.
"Биз фавқулодда вазият билан шуғулланмоқдамиз. Мен ҳозирда ҳеч қандай маълумот бера олмайман", деди Chautauqua Institution вакили Reuters у билан боғланганида.
Ташкилот веб-сайтида айтилишича, Рушди Чотакуа шаҳрига сургундаги ёзувчилар ва санъаткорлар учун бошпана ва "ижодий эркинлик уйи" бўлган Қўшма Штатлар ҳақидаги муҳокамада иштирок этиш учун келган.
Ҳиндистонлик мусулмон оиласида туғилган Рушдига ўзининг "Шайтоний оятлар" романи туфайли ўлим билан таҳдид қилишди, баъзи мусулмонларнинг фикрича, унда куфрли парчалар бор эди. 1988 йилда нашр этилганидан сўнг, роман мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган кўплаб мамлакатларда тақиқланган. Орадан бир йил ўтиб, Эроннинг ўша пайтдаги олий раҳбари Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайний фатво ёки диний фармон чиқариб, мусулмонларни адибни куфрликда айблаб ўлдиришга чақирди.
Рушди узоқ йиллар яшириниб юрди. Кейинчалик Эрон ҳукумати бу тартибдан қайтди ва Рушдий сўнгги йилларда нисбатан очиқ яшади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase