Машҳур ёзувчи фуқаролик итоатсизлиги сифатида мусулмон бўлишга ваъда берди
Машҳур ҳинд ёзувчиси, жамоат арбоби, зўравонлик ва очликка қарши кураш фаолларидан бири мусулмон аҳолининг ҳуқуқларини камситадиган фуқаролик ҳақида можароли қонунга норозилик сифатида ўзини расман мусулмон, деб аташи ҳақида маълум қилди. Ҳиндистонлик арбоб Харш Мандер Twitter ижтимоий тармоғида расман ислом дини издоши сифатида рўйхатдан ўтишга ва ҳаттоки фуқароликдан маҳрум бўлишга қадар барча ҳуқуқий оқибатларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди, хабар қилади IslamNews сайти OpIndia га ҳавола қилган ҳолда.
Машҳур қўшиқчи аёл нима сабабдан исломга «киргани» эмас, балки «қайтгани» ҳақида изоҳ берди
Ирландиялик машҳур қўшиқчи, ислом динини қабул қилган ва Шуҳада исмини қабул қилган Шинейд О’Коннор телешоулардан бирида иштирок этиб, ўзининг мусулмон бўлиш қарорининг тафсилотлари ҳақида сўзлаб беришга қарор қилди. Қизил кўйлак ва унга мос келадиган рўмол ўраган 52 яшар актриса телебошловчи Райан Тебридига нима сабабдан ўзини исломга «кирди» эмас, балки «қайтди» деб айтиши ҳақида гапириб берди, деб ёзади IslamNews сайти Metro га ҳавола қилган ҳолда.
Машҳур имом куппа-кундузи отиб кетилди
Филиппинлик имом Бедеджим Абдулла велосипед спорти ва маунтинбайк билан шуғулланишни ёқтирарди ва уни тез-тез жонажон шаҳри Багио кўчаларида «икки оёқли тулпор» минган холда кўриш мумкин бўларди. Бироқ маҳаллий аҳолига 53 яшар имом-келосипедчи асосан ўзининг панд-насиҳатлари ва ислом ҳақида маърузалари билан эсда қолди.