1990 йил Шарафнинг эри бир ер майдони харид қилди в хотинига яна битта дорихона қуришни таклиф қилди. Лекин у умуман бошқача ғоя таклиф килди.
«Мен унга биз шу қадар кўп, кунига 24 соатдан ишлаяпмиз, лекин охират учун нима иш қиляпмиз. Ҳеч нарса. Бизнинг катта уйимиз, хизматчиларимиз, энагаларимиз бор. Болаларимиз энг яхши хусусий мактаблардан бирида ўқиган. Энди улар катта бўлишди. Бизг бу пуллар бошқа керакмас, дедим», – хотирлайди аёл.
Шараф бу ерга ибодатхона қуришни таклиф этди ва 1997 йил Хасибуллоҳ масжиди маҳаллий мусулмон оилалар учун ўз эшикларини очди.
2005 йил Шарафнинг турмуш ўртоғи аневризм узилишидан вафот этди ва аёл тиббий харажатларни қоплаш учун бир қанча кўчмас мулкларини сотишга мажбур бўлди. Шунда у кичиккина ибодатхона ўрнига тўлақонли масжид, ислом маркази қуришга қарор қилди.
2009 йил у яна ҳужжат тўплаш ва зарур рухсатларни олиш учун давлат муассасаларига қатнашни бошлади ва 3 йилдан кейин қурилиш бошланди. Бу сафар у масжидга пайғамбар Иброҳим номини беришга қарор қилди, хабар беради IslamNews сайти Religion News га ҳавола қилган ҳолда.
«Бу масжид фақат менинг оилам учун эмас. Бу Аллоҳ учун», – изоҳ берди у.
Шараф Аллоҳнинг уйи қурилиши учун шахсий жамғармаларидан 3 миллион доллар сарфлади. – «Бунинг учун менинг 7 ёки 8 йил вақтим кетди. Мен фақат ўзим ва Қуръон билан бирга эдим. Мен ҳаттоки бунинг қандай рўй берганини билмайман, лекин масжид бунёд этилди».
Бу йиллар давомида покистонлик фармацевт-момо Лас-Вегасда машҳур одамга айланди, унинг қатъияти ва масжид қурилиши билан савоб ишларни кўпайтиришга уринишлари кўплаб маҳаллий мусулмонлар учун ўрнак бўлди.
Қандай қилиб мусулмон момо «гуноҳлар шаҳри»да Аллоҳнинг уйини қурди?
Покистонлик бир момо американинг «гуноҳлар шаҳри»да Аллоҳнинг уйини ўз кучлари билан қандай қургани воқеаси Лас-Вегасда Иброҳим масжиди барпо этилиши тарихидан хабар топган ҳар бир кишининг қалбини ларзага солади. 74 яшар Шараф Хасибуллоҳ 1975 йилдан бери АҚШда яшайди. У ёшлигида фармацевт дипломини олган ва йирик аптекага эгалик қилган, лекин мусулмон бизнес-ледининг асосий даромад манбасига охирги йилларда кўчмас мулкка қўйилмалар айланган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди