03.12.2019 02:23
Трампнинг сафдоши Илхон Умарни «давлатга хиёнат учун» осишни таклиф қилди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Twitter ижтимоий тармоғи конгресс аъзоси Илхон Умарнинг ўрнини эгаллаш умидида ҳижобли депутатни ҳақоратлаган сиёсатчи аёлни блокировка қилиб қўйди. Республикачилар партияси аъзоси бўлган сиёсатчи Даниэль Стелла, Дональд Трампнинг жанговар тарафдори, ижтимоий тармоқларда Илхон Умарни жисмоний йўқ қилиш мавзусида бир нечта пост қолдирган, хабар қилади IslamNews сайти Huffington Post га ҳавола қилган ҳолда.