close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркия АҚШнинг Эронга қарши санкцияларига бўйсунишдан бош тортди

Туркия президенти Ражаб  Тойиб  Эрдўған Анқаранинг Эрондан газ ва нефт сотиб олиш масаласида АҚШ санкцияларига бўйсунишдан бош тортиши ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Milliyet. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Туркия Вашингтон томонидан чеклов чораларига қарамасдан, Эрондан энергетика ресурслари харид қилишни давом эттирди.

Бунда Эрдўған хусусий турк компанияларининг санкциялардан қўрққан ҳолда Эрон Ислом Республикасидан газ ва нефт сотиб олишни тўхтатишга қарор қилгани борасида афсус билдирди.
Бундан ташқари, Туркия президенти Эрон билан бошқа соҳаларда ҳам алоқаларни ривожлантириш режаси ҳақида гапирди ва икки мамлакат ўртасидаги товар айланмасини ҳозирги 7,5 миллиарддан 30 млрд долларга етказиш режалари ҳақида эслатди.
2018 йил Вашингтон Эрон атом дастури бўйича битимдан бир томонлама тартибда чиқиб кетди ва Теҳронга қарши, жумладан, Эрон билан ҳамкорлик қиладиган мамлакатларга нисбатан санкцияларни тиклади. Бунга жавобан Эрон Ислом Республикаси аста-секинлик билан битим бўйича мажбуриятларидан воз кеча бошлади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase