Хусусан, Росстатда қайд этилишича, жорий йил Россия Федерацияси бўйича ҳар мингта эркакларга 1154 та аёл тўғри келади, 2036 йилга келиб эса бу кўрсаткич 1128 тани ташкил қилади.
Бунинг тескариси бўлган тенденция фақат Чукоткада кузатилади. 17 йилдан кейин бу ерда ҳар мингта эркакка тахминан 813 та аёл тўғри келади. Бунда 2031 йилга келиб, Камчаткада ҳам аёлларга нисбатан эркаклар сони ортиши мумкин.
Экспертларнинг фикрига кўра, эркаклар «тақчиллиги» асосий сабаби кучли жинс вакиллари орасида ўлим риски юқорилиги ҳисобланади, деб ёзади РИА Новости.
«Дастлаб, ўғил ва қиз болалар тахминан тенг сонли туғилади, масалан, 0–4 ёшида ҳар 1000 нафар ўғилга 947 қиз тўғри келади, вазият 20-25 ёшга келиб ўзгаради, 1000 эркакка 1023 аёл тўғри кела бошлайди ва бу вазиятни фақат ёмонлаштиради», - изоҳ берди Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети статистика кафедраси доценти Александр Тимофеев.
Росстат 2036 йилга келиб минтақаларда эркаклар тақчил бўлишини башорат қилмоқда
Узоқ муддатли истиқболда Россиянинг барча минтақаларида аёллар сони эркаклар сонидан катта бўлиши кутилмоқда. Росстат баҳоларига кўра, 2036 йил эркаклар сони аёллардан кўп бўладиган ягона минтақа Чукотка бўлади. Ҳозир бу ерда ҳар мингта эркакка 956 та аёл тўғри келади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси