close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муҳаммад Мурсийнинг кичик ўғли тўсатдан юрак хуружидан вафот этди

Мисрнинг марҳум президенти Муҳаммад Мурсийнинг кичик ўғли Абдуллоҳ Мурсий чоршанба куни, кеч оқшомда, тўсатдан юрак хуружидан вафот этди, деб хабар қилди Anadolu агентлиги оиладаги манбага ҳавола қилган ҳолда. Манбаларнинг хабар беришича, йигирма ёшдан сал ошган Абдуллоҳ Мурсий чоршанба куни мамлакат пойтахтининг жануби-ғарбидаги Гизада Оазис касалхонасида вафот этди. Инсультга нима сабабчи бўлганлиги ҳанузгача номаълум. Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг ўлими ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.

Бир нечта маҳаллий янгиликлар сайтлари Абдуллоҳ Мурсий ўлими ҳақида хабар берди, лекин қотиллик содир этилганлигига ҳеч қандfй шубҳа йўқлиги, кичик Мурсий бир нечта касаллик билан оғриганлиги ва отасининг ўлимидан қаттиқ қайғуга тушганлигини баён қилди.
Мурсийнинг иккинчи ўғли, Аҳмаднинг айтишича, унинг укаси Абдуллоҳ ўз машинасида кетаётган пайтда тўсатдан томирлари тортишиб, талвасага тушиб қолган. У зудлик билан касалхонага келтирилган, лекин шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.
Абдуллоҳ Мурсий охирги йилларда бир неча марта қамоққа олинган. У гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилишда айбланган, гарчи бу соҳта айблов эканлигини таъкидлаган бўлса-да. Охир-оқибат у оқланганди.
Мурсий фарзандлари орасида Абдуллоҳ Миср ҳукуматининг энг ашаддий танқидчиси эди. У, шунингдек, суд пайти ва қамоқдалигида отасига  катта ёрдам берган.
Отасининг ўлимидан сўнг Абдуллоҳ бир қатор мисрлик амалдорларни тўғридан-тўғри айблади ва уларнинг «жафокаш президентни ўлдириш»да Сисининг «ҳамкорлари» деб атаган.
У айниқса, амалдаги ва собиқ ички ишлар вазирлари Махмуд Тауфик ва Махди Абдулғаффорни айблади.
Эслатиб ўтамизки, унинг отаси ҳам суд мажлиси вақитда юрак хуружидан вафот этган. Мурсийнинг ҳали 30 га ҳам тўлмаган кичик ўғли ҳам юра хуружидан вафот этиши камида шубҳали бўлиб кўринади ва бу қотиллик эмаси, деган савол туғдириши муқаррар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase