Ушбу коэффициент кредитлар бўйича режадаги тўловларнинг уй хўжаликлари тасарруфидаги даромадларига нисбати сифатида ҳисоблаб чиқилади. Фоизлар қанчалик баланд бўлса, фуқаролар кредит юкини тортиши шунчалик қийин бўлади.
Таъминланмаган истеъмол кредитлари россияликларда қарз юкини кўпайтиришга асосий ҳисса қўшади. Январдан июнгача у 9,9 фоиздан 10,4 фоизгача ўсди, аммо бу пасайтирилган кўрсаткич, чунки у кредити бўлмаган фуқароларни ҳам ҳисобга олади.
Марказий Банкда «аҳолининг қарз юки ортиши билан боғлиқ даврий рисклар»ни чеклаш учун риск коэффициентларига янги қўшимчалардан фойдаланиш ваъда қилинди.
Марказий Банк ва ҳукумат россияликларнинг кредит олганлик даражаси ўсиши бўйича бир неча марта хавотир билдирган. Октябрдан бошлаб регулятор кредитнинг тўлиқ қиймати ва қарз олувчининг мавжуд қарз юкига боғлиқ бўлган истеъмол кредитларига риск коэффициентлари бўйича қўшимчалар шкаласини киритади. Тахмин қилинишича, ушбу шкала банкларни қарз беришни қисқартиришга мажбур қилади. Аввалроқ Россия Банки қўшимча тўловларни оширганди – охирги ошириш 1 апрелдан кучга кирди, лекин кредитлар муомаласида ўсиш секинлашди.
Шунингдек, регулятор жисмоний шахслар учун индивидуал кредит рейтингини (ИКР) баҳолаш тизимини ўзгартириш ниятида, бу турли кредит тарихлари бюролари рейтингларини таққослаш йўли билан амалга оширилади. Бу банкларга қарз олувчининг молиявий ҳолатини тўғрироқ баҳолашга имкон беради.
Россияда иқтисодий инқирознинг яққол аломати қайд этилди
2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россия аҳолисида истеъмол кредитлари бўйича қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти 8,3%дан 8,8%гача ўсди, бу 2014 йил инқирозидаги энг юқори кўрсаткичларга яқин бўлиб, ўшанда ушбу кўрсаткич 9,3%га етганди, хабар қилади Россия Банки.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди