close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кофирлар ва ХАМАС тўқнашувларни вақтинча тўхтатишга, маҳбус алмашишга келишиб олди

  • Чоршанба, Нояб 22 2023
  • Муаллиф 

Исроил ҳукумати ва ХАМАС қуролли тўқнашувни тўрт кунга тўхтатишга келишиб олди. АҚШ, Қатар ва Миср воситачилигида эришилган келишувга кўра, ХАМАС Ғазода гаровда ушлаб турилган 50 нафар аёл ва болани озод этиши эвазига Исроил қамоқхоналаридан 150 та фаластинлик маҳбус чиқарилади, секторга гуманитар ёрдам киритилади.

Исроил ҳукумати ва ХАМАС қуролли тўқнашувни тўрт кунга тўхтатишга келишиб олди. АҚШ, Қатар ва Миср воситачилигида эришилган келишувга кўра, ХАМАС Ғазода гаровда ушлаб турилган 50 нафар аёл ва болани озод этиши эвазига Исроил қамоқхоналаридан 150 та фаластинлик маҳбус чиқарилади, секторга гуманитар ёрдам киритилади.
Исроил ҳукумати битимни маъқуллади. Унда айтилишича, ХАМАС озод этган қўшимча ҳар 10 киши эвазига Исроил ҳужумларида танаффус бир кунга узайтирилади.
Исроил ҳисобига кўра, ХАМАС 7-октабрда Исроил жанубига ҳужуми пайтида 1200 одамни ўлдириб, 240 га яқинини гаровга олган. Оъшандан бери тўрт аёл қўйиб юборилган – икки америкалик ва икки исроиллик.
Сешанба куни ХАМАС гаровдагилардан бирининг Исроил ҳужумларида ҳалок бўлганини билдирди. 7-октабрдан бери эса Ғазода 14 мингдан зиёд фаластинлик ўлган, 5840 нафари болалар.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху келишувга қарамай Исроилнинг асосий мақсади ўзгармаганини айтади.
"Биз уруш олиб боряпмиз ва барча мақсадларимизга эришмагунча уни давом эттирамиз: ХАМАСни йўқ қилиш, гаровга олинган барча одамларни озод этиш, Ғазода ҳеч ким ортиқ Исроилга хавф солмаслигини таъминлаш”, - деди у.
ХАМАС ҳужуми қурбонларининг Исроилдаги оила аъзолари бугун Қуддусда Олий суддан пайшанба куни кучга кириши кутилаётган келишувни бекор қилишни сўради.
"Ушбу келишув натижасида 200 га яқин террорчи қўйиб юборилади. Бу дегани улар энди Қуддус шаҳарларида изғиб, террор даражасини кучайтиради. Ғазо чегарасида рўй берган қатлиомга ўхшаш яна бир воқеа Қуддусда ҳам юз берса, ҳамма нарса тугади деяверинг”, - дейди 2001-йил Қуддусдаги бомба хуружида ота-онаси ва уч нафар яқинларини йўқотган бир исроиллик.
Исроил ва ХАМАС ўртасидаги келишув кучга киришидан олдин Исроил Ғазо Секторини ҳаводан нишонга олишда давом этди. Хусусан бугун Рафаҳда бир неча одам ўлган.
Хон-Юнус шаҳри ҳам бугун ҳужумга учради.
“Улар болаларни нишонга оляпти, жангчиларни эмас”, - дейди ҳаво ҳужумида омон қолган бир ғазолик.
Шаҳардаги Носир касалхонасига бугунги ҳужумда яраланган болалар етказилган.

Ҳиндистон бош вазири Яқин Шарқда тинчликка чақирди

Бугун “Катта Йигирмалик”ка аъзо давлатлар раҳбарларининг виртуал мажлисини очиб берган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Исроил-ХАМАС можароси минтақавий ихтилофга айланмайди деган умид билдирди.
"Гуманитар ёрдам муҳтожларга ўз вақтида етиб бориши ва давомий етказиб турилиши муҳим. Ҳиндистон терроризмни қабул қилмайди. Фуқаролар ўлимига йўл қўйиб бўлмайди. Гаровга олинган одамларнинг озод этилишига ҳаракатни олқишлаймиз, барчаси яқин орада озод бўлади деган умиддаман”, - деди у.

Рим папаси Исроил ва Фаластин вакилларини қабул қилди

Бугун Рим папаси Франсиск Ватикандаги қарорҳогида аввал ХАМАС ҳужумида ўлган исроилликлар оила аъзолари билан, сўнг бир гуруҳ ғазоликлар билан учрашди.
Унга кўра, можаро ҳар икки тарафга азоб етказмоқда. Папа тинчлик учун ибодатларини давом эттиришини айтди.

Яқин Шарқ сиёсатчилари Москвада

Сешанба куни Фаластин Мухториятининг вакиллари, Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг бош котиби ҳамда Саудия Арабистони, Миср ва Индонезия ташқи ишлар вазирлари Москвада бўлиб, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан гаплашишди.
“Ҳужумларни бас қилиб, гуманитар муаммолар билан шуғулланишга, гаровдагиларни озод этишга чақирамиз”, - деди Лавров.
Кремл азалдан Фаластин мустақил давлатини барпо этиш ғоясини қўллаб-қувватлаб келади. Айрим кузатувчилар назарида, ҳозирги можаро Кремлга минтақада таъсир кучини ўтказишга бир имкониятдир.
Россия Президенти Владимир Путин ҳозирги инқирозда Қўшма Штатларни айблади.
“Мана шу воқеаларнинг барчаси АҚШнинг Фаластин-Исроил тинчлик музокараларини монополлаштиришининг бевосита оқибатидир”, - деди Путин.
Россиялик сиёсий таҳлилчи Аркадий Дубновнинг айтишича, Путин Исроил-ХАМАС урушига барҳам беришга қодир арбоб бўлиб кўринмоқчи.
“Ҳозирги учрашувлардан кўп нарсани кутмайман. Москва бу билан шунчаки ушбу масалада ўйинчи эканини, Ғазо келажагини ҳал қилувчилар қаторида эканини кўрсатмоқчи”, - дейди у.
Москвага борган Яқин Шарқ делегатсияси бундан бир кун олдин Хитойда ҳам бўлди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase