close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Канада телевидениесида ҳижобли биринчи қиз

Торонтонинг «Citynews» канали янгиликлар мухбири Гинелла Макка Канадада янгиликларни ҳижобда олиб борадиган биринчи қиз бўлди. «Мен ҳар доим эфир ёки оммавий ахборот воситалари соҳасида ишлашни хоҳлардим, бу менинг орзуим эди. Аммо мен ҳижобда бўлган қизнинг телевизорда кўрсатув олиб бора олишига чуқур шубҳа қилардим», – деди Гинелла интервьюда.

Макка Канадада ҳижоб кийган биринчи янгиликлари мухбири бўлганидан сўнг, 2015 йил январида тарихга кирди.
Гинелла Панамада туғилган ва у бир ёшга тўлганда оиласи Канадага кўчиб кетган. Балоғатга етиб, онгли фикрлайдиган ёшда, қиз католиклар динидан Исломга ўтди.
У ҳижоб кийган ҳолда ҳам профессионал муваффақиятга эришиш мумкин эканлигини ўз мисолида исботлаб, кўплаб мусулмон хотин-қизлар учун ўрнак бўлди.
«Ота-онам доим мен мақсадларимга эриша олишимга ишонишган. Ҳижоб туфайли мени телевизорга олишмайди деб қўрқардим, лекин онам ҳар доим имконсиз нарса йўқлигини айтарди. Ота-оналар менга ўзимдан ҳам кўпроқ ишонишган деб ўйлайман», –  давом эттирди.
Канада иш жойида плюрализм сиёсатига амал қилиш, мавжуд муаммолар, нотўғри қарашлар ва тенгсизликларни йўқ қилишга рт қилаётган мамлакатлардан бири саналади.
Ўнлаб йиллар давомида Канададаги миллий ва диний хилма-хиллик мамлакат сиёсатининг асосини ташкил этди. Ҳукумат фуқароларнинг миллий ўзига хослиги, ижтимоий ҳимояси ва иқтисодий эркинлиги муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилди.
Канада мусулмонлари мамлакат аҳолисининг 3,2%ини ташкил қилиб, диний гуруҳлар сони  бўйича насронийлардан кейин иккинчи ўринни эгаллайди ва мамлакат аҳолисининг энг тез ўсаётган сегментларидан ҳисобланади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase