Канададан Ўрта Шарқда вазиятни таранглаштирувчи ҳамла келди. Канада Эрон инқилоб муҳофизлари армиясини террорист ташкилотлар рўйхатига киритганлигини маълум қилди.
Канада жамият хавфсизлиги вазири ЛеБлан Канаданинг Эрон инқилоб муҳофизлари армиясини террорист ташкилот деб эълон қилганини билдирди.
ЛеБлан “Ҳукуматимиз Эроннинг ноқонуний ҳаракатларига ва террорга бераётган дастагига кўз юммайди”, деди.
Ушбу қарордан кейин Канаданинг молиявий ташкилотлари инқилоб муҳофизларига қарашли ва алоқаси бўлган шахс ҳамда ташкилотларнинг ҳисоб рақамларини “музлатиб” қўйишини билдирган ЛеБлан “Канададаги ва хориждаги канадаликларнинг террорист ташкилот эга бўлган ёки назорат қиладиган мулклар билан билган ҳолда ҳар қандай операция ўтказиш жиноятдир” деди.
Канада 2022 йил октябрь ойидан буёнга 200 нафар эронлик шахс ва 250 та Эрон ташкилотига махсус иқтисодий тадбирлар қонуни ва коррупциор хорижий амалдорлар томонидан жабрланганлар учун адолат ҳақида қонун доирасида санкциялар жорий қилди.
Қарор охирида Канада ташқи ишлар вазири Эрондаги ватандошларини ўлкага қайтишга чақирди.
Эрон армияси террористлар рўйхатига олинди
Канададан Ўрта Шарқда вазиятни таранглаштирувчи ҳамла келди. Канада Эрон инқилоб муҳофизлари армиясини террорист ташкилотлар рўйхатига киритганлигини маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Империя. Ҳокимият метафизикаси. Уларнинг ҳаёти ва ўлими
- Испания: «Фаластин кўз ўнгимизда қонга ботмоқда»...
- Евровидение: қандай қилиб кўнгилочарлик инсонийликни сояда қолдиради...
- Россияда "Искандер" ракеталарини ишлаб чиққан муҳандисни ўлдиришди
- Койпер камарининг нусхаси бошқа тизимларда ҳам сув борлигини тасдиқлади