Британия мусулмонлари ёш авлоди эркаклар ва аёллар роли борасида ўзгаришни намойиш этади. Қатар Дипломолди таълим институти (Доха) ўқитувчиси доктор Набил Ҳаттоб ва Бристол университети профессори Тарик Модуд эълон қилишича, 21 дан 24 ёшгача бўлган мусулмон хотин-қизларининг 25%и ҳозирги пайтда худди шу ёшдаги мусулмон эркаклар билан таққослаганда 22% илмий даражага эга.
Англиядан сўровда иштирок этган 6000 дан ортиқ кишиниг натижаларини ўрганиб, олимлар шуни аниқладиларки, 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўсмирлар орасида мактаб тестларида ўртача балл ўғил болалардан кўра мусулмон қизларда юқори экан. «Мусулмон қизлар, афтидан, ўғил болалардан ўзиб кетмоқда ва бу, айниқса, мактабда ўқишга тегишли», - деди Ҳаттоб. Мусулмонлар ўртасида нафақат таълимда, балки меҳнат бозорида ҳам гендер тафовути ҳақида биз билган нарсани ҳисобга олсак, бу жуда қизиқ. Катта ёшдаги эркаклар кўпроқ малакага эга бўлишса-да, ёш аёллар илмий даражаларга эга. Хаттобнинг тушунтиришича, қизларнинг ўғил болалардан устун бўлиши тенденцияси мусулмон бўлмаган талабалар орасида ҳам аниқ кузатилмоқда. Хаттобнинг фикрича, ўзгаришларнинг сабабларидан бири бу, ўқишни тугатгандан сўнг иқтисодий жиҳатдан фаол бўлишни режалаштирган мусулмон аёллар, одатдаги стереотиплар ва ирқчилик сабабли, меҳнат бозорида эркаклардан кўра кўпроқ жазога дуч келиши мумкин.
«Шундай бўлиши мумкинки, британиялки мусулмон қизлар, ўз наларидан фарқли равишда, жиддий маданий ўзгаришларга учраган», — деди Хаттоб.
Мусулмон қизлар касб эгаллашда йигитлардан ўзиб кетмоқда
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, мусулмон қизлар меҳнат бозоридаги мураккаб шароитлар туфайли малака олишга кўпроқ мотивацияланади. Мусулмон қизларнинг академик кўрсаткичлари мусулмон йигитларнинг шу кўрсаткичларидан анча устундир. Шу ҳафта Британия социологлар ассоциациясининг ҳар йили бўлиб ўтадиган анжуманида Британия университетларида илмий даража олишда мусулмон қизларнинг етакцчи позициялари ҳақида эълон қилинади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси