Қисқа видеоёзувлар жойлашга имкон берадиган TikTok ижтимоий тармоғида бу концлагерлар асирлари бўлган қариндошларининг фотосуратларини намойиш этаётган уйғур мусулмонларнинг роликлари оммавий тартибда пайдо бўла бошлади, хабар беради Albawaba сайти. Бу роликларнинг кўпчилигига қайғули мусиқа жўрлик қилади.
Илова бир хил фон мусиқаси билан ёзилган видеоларни автоматик равишда гуруҳлайди, шунинг учун фойдаланувчилар уйғур мусулмонларидан келган видео хабарларнинг оммавий кўринишини сезишди.
«Бу, шубҳасиз, уйғурларга янада кўпроқ ишонч бағишлайди ва уларга ўз ҳолатлари тўғрисида жамоатчиликка хабар беришга имкон беради. - дейди Сидней университети хитойшуноси Дэвид Брофи. – Улар, афтидан, умидсизликка тушиб, катта таваккал қилмоқда, аммо бу Шинжондаги одамларнинг партияга қарши чиқишларига ва бўлаётган воқеаларга қўшилмасликларига тайёр бўлишда муҳим аҳамият касб этиши мумкин».
Уйғур мусулмонлари жаҳон ҳамжамиятига арзу-додини етказиш усулини топишди
Ҳибсга олинган ва Шинжон-Уйғур автоном туманидаги лагерларга жойлаштирилган туркий тилда сўзлашадиган мусулмонларнинг оилалари ўз яқинлари ва қариндошларини қандай қийин аҳволда эканлиги ҳақида хабардор килишнинг йўлини топдилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми