close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
23.11.2022 22:22

23 ноябрга ўтар кечаси россиялик босқинчилар Запорожье вилоятидаги Волнянская касалхонасининг туғруқ бўлимига ракеталар билан зарба беришди, натижада чақалоқ ҳалок бўлди.

21.11.2022 16:15

Украина Бош прокуратураси камида 8300 нафар тинч аҳолининг ўлганини тасдиқлаб, аслида уларнинг сони анча кўп эканлигини таъкидлади.

21.11.2022 15:46

Эронда Маҳса Амини ўлимидан сўнг бошланган норозилик намойишлари икки ойдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда. 380 га яқин одам ҳалок бўлди.

21.09.2022 13:30

Тожикистон ҳукумати яқинда тожик-қирғиз чегарасида рўй берган қуролли можаро оқибатида қурбон бўлганлар сонини расман эълон қилди.

27.01.2022 07:33

Волгоград вилоятида тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг оммавий ўлими текширилмоқда.

25.11.2020 01:27

Россияда шу йилнинг 10 ойи давомида 19,1 минг киши атрофида жиноятлар натижасида ҳалок бўлган. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 5,8% кам, дейилади Россия ИИВ статистика маълумотларида. "Жиноий ҳаракатлар натижасида 19,1 минг киши ҳалок бўлган, бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 5,8% кам. 30,1 минг кишининг соғлиғига жиддий шикаст етказилган, ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 6% кам", - дейилади материалларда.

28.06.2020 05:57

Сўнгги икки кун ичида Ҳиндистоннинг Бихар ва Уттар-Прадеш штатида яшин уриши оқибатида 110 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида 26 июнь куни табиий офатларга қарши кураш бўйича департамент маълум қилди. Бунда аввал Биҳарда яшин уриши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 83 кишини ташкил қилиши маълум бўлди.

27.12.2019 19:54

Исроил армияси бир оиланинг 9 нафар аъзоси ҳалок бўлишига олиб келган фуқаро шахслар учун рискни нотўғри баҳолашда айбини тан олди. 14 ноябрь куни ҳаво ҳужумлари Ғазо секторидаги Фаластин маъмурияти ходими Расмий Абу Малхус ва унинг акаси Муҳаммаднинг уйларига қарши йўналтирилганди.

16.12.2019 00:14

1 октябрдан бошлаб Ироқда намойишлар оқибатида 424 киши ҳалок бўлди ва 9 000 киши жароҳат олди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариати (OHCHR) баёнотига кўра, БМТ Гуманитар миссияси (UNAMI) 5 ноябрь-8 декабрь учун маъруза эълон қилди. 183 киши билан суҳбатга асосланган маърузага кўра, Ироқда айтиб ўтилган вақт ичида 170 киши ҳалок бўлди ва 2 264 киши яраланди.

23.09.2019 14:46

Либериядаги мусулмонлар мактабида 28 киши ёнғинда ҳалок бўлди. Уларнинг орасида икки киши ўқитувчи, қолган 26 таси - болалардир. Ёнғин 18 август, чоршанбага ўтар кечаси бошланди. Ёнғин дастлаб масжидга туташ қурилган ётоқхонани қамраб олди. Энди ўн ёшга тўлган болалар бинони тарк эта олмадилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase