close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Францияда мусулмонча чўмилиш кийими билан боғлиқ жанжаллар туфайли бассейнлар ёпилмоқда

Франциянинг жанубий-шарқий қисмидаги иккита жамоатчилик бассейни жазирама иссиққа қарамай, буркини услубидаги аёллар чўмилиш кийимидан фойдаланиш билан боғлиқ жанжаллар туфайли ёпилди. Буркини кийган еттата аёл Alliance Citoyenne ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи фаоллари ҳамроҳлигида якшанба куни Гренобль бассейнларига келиб, чўмилиш ҳуқуқини талаб қилди, гарчи мусулмон аёллар киядиган чўмилиш кийими муниципалитет томонидан тақиқланган бўлишига қарамай. Улар бу тақиқни дискриминация деб айтишди.

Аёллар, бугунги кунда эркаклар сузиш учун махсус ичкийим кийишини, аёллар эса бикини ёки яхлит чўмилиш кийими кийиши талаб қилинадиган жамоатчилик бассейнлари буркини кийган аёлларга рухсат бериш учун ўз қоидаларини ўзгартиришларини талаб қилмоқда.
Маҳаллий депутат Эрик Чиотти, республикачилар партиясининг аъзоси, аёллар эркаклар билан тенг бўлган Францияда буркини учун жой йўқлигини айтди.
Бироқ Alliance Citoyenne аёллар ҳаракатларини американинг фуқаролар ҳуқуқлари рамзи Роза Паркс билан таққослади.
Бассейн қўриқчилари чоршанба куни ёпилишни сўради, чунки "улар бу ерда хавфсизликни қўллаб-қувватлаш учун ҳозирлар, улар тортишувларга сабаб бўлган чўмилиш кийимлари туфайли оломон ҳақида қайғуриш керак бўлганда бу ишни қила олмайдилар", дея баёнот шаҳар ратушаси.
«Биз муаммонинг ижобий ечим топиши йўналишида ишлаяпмиз» - қўшимча қилди у.
Бу жанжал Францияда кўпчилик томонидан секуляризм ҳақида қаттиқ қонунлар амал қиладиган мамлакатларда аёлларга "зулм қилиш" деб қабул қилинадиган мусулмон аёллар кийим-боши билан боғлиқ вақт бўйича сўнгги жанжалдир.
Франция – Eвропада мусулмон аҳолиси энг кўп бўлган мамлакат – 2011 йил жамоат жойларида юзни беркитиш (никаб, бурка) тақиқланган Европадаги биринчи мамлакат бўлди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ушбу ҳаракатни 2014 йилда қўллаб-қувватлади ва бундай тақиқ дин эркинлигини бузганлиги ҳақидаги далилларни рад этди.
Аввалроқ, йил бошида француз спорт ритейлери Decathlon танқидлардан кейин Францияда «спорт ҳижоби»ни сотиш режаларидан воз кечишга мажбур бўлганди.
Греноблдаги воқеадан бир кун ўтиб, душанба куни «ўнг» сиёсатчилар буркинига қарши чиқишди.
Буркини уч йил аввал Франциянинг бир нечта қирғоқ шаҳарларида қарама-қаршилик марказида бўлди. Баъзи шаҳарлар бу хавфсизликка таҳдид деб даъво қилиб, уни тақиқлаб қўйди, аммо кейинчалик тақиқларни суд бекор қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase