Инсонпарварлик масалалари бўйича бош котиб муовини Марк Лоукок Хавфсизлик Кенгашига низоларни бартараф қилиш бўйича БМТ тизими доирасида ўз жойлашувининг умумий координаталарига эга бўлган касалхоналар ҳимоя қилинишига «ишончи комил эмас» деб айтди.
БМТ маълумотларига кўра, Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган режим исёнчилар томонидан назорат қилинаётган Идлиб минтақасига қарши ҳужум бошлагач, апрелнинг охирида 23 дан ортиқ касалхона авиазарбадан азият чеккан. (Яъни, шифохоналар қасддан бомбордимон қилинмоқда - Абу Муслим)
20 июнда Идлибнинг жанубий қисмида яраланган аёлни олиб кетаётган тез ёрдам машинаси зарба остида қолди. Аёл ва уч нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди.
«Мен Россия Федерациясига низоларни бартараф қилиш механизми орқали тақдим этиладиган тафсилотлар қандай фойдаланилиши ҳақида ахборот сўраб мурожаат қилдим», - деди Лоукок кенгашга.
Шимолий-Ғарбдаги ҳужумларида асадчилар кучларини қўллаб-қувватлайдиган Россия, бомбардимон Идлиб касалхоналарига қарши йўналтирилганини қатъиян рад этади.
Идлиб вилоятидаги шифокорлар Асад режими ва Россия тиббий муассасаларга мунтазам равишда ҳужум қилгани сабабли, шифохоналар ва клиникаларнинг координаталарини Бирлашган Миллатлар ташкилотига маълум қилишини тўхтатишларини айтди.
Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумотларига кўра, апрел ойи охиридан буён минтақада ҳукумат кучлари ёки руслар бомбардимонида 460 нафат тинч аҳоли вакили ўлдирилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти зўравонлик натижасида 330 000 киши ўз уйларини тарк этганлигини маълум қилди.