Абу Муслим
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ғарб мамлакатларининг жаҳон саҳнасида туб ўзгаришларга олиб келадиган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга тайёр эмаслигига муносабати ҳақида гапирди. Бу ҳақда у 18 март, чоршанба куни Анқарадаги пандемияга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи йиғилишдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба куни кунига 30 та COVID-19 касаллигини юктирганлиги, шунингдек, икки киши ўлганлиги қайд этилганлигини ва касалланганлар умумий сони 196 тага етганини қайд этди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Холид Мугаҳед вазирликнинг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган баёнотда айтилишича, 30 та ҳолатларнинг барчаси вирус юқтирганлар билан алоқада бўлган мисрликлардир.
Эпидемиология мутахассислари, шифокорлар ва ҳукумат амалдорлари Индонезияда коронавирусни кенг миқёсда текширишни талаб қилишди, дея хабар беради Detik янгиликлар портали. Ҳукумат аллақачон Жанубий Кореядан ўрнак олиб, Индонезияда синовлар ўтказишни режалаштирганини айтди.
Бутун дунё, жумладан, Марказий Осиё давлатлари карантин чоралари доирасида тобора кескин чекловлар жорий қилаётган бир пайтда Тожикистон 22 март куни Наврўз байрамини нишонлашга тайёрланяпти. Хабар қилинишича, Наврўз муносабати билан бўлиб ўтадиган байрам тадбирлари 22 март куни Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади ва унда президент Эмомали Раҳмон иштирок этади.
"У вирусдан ҳимоя қилмайди ва омон қолишга ёрдам бера олмайди, лекин шунга қарамай, ҳожатхона қоғозига бугунги кунда талаб жуда катта", - деб ёзади Австриянинг Kurier нашри. "Дастлаб ҳимоя ниқоблари сотилиб олди, кейин қўлларни дезинфекция қилиш воситалари. Энди макаронлар, турли консервалар, мева-сабзавотлар, душ учун гель ва тиш пасталари билан бир қаторда ҳожатхона қоғози ҳам энг харидоргир товарлардан бирига айланди.
Ўтган ойнинг охирида Малайзия пойтахти Куала-Лумпур четидаги кенг масжидлар мажмуасида бўлиб ўтган Халқаро учрашув Жанубий-Шарқий Осиёда коронавирус инфекцияси тарқалиши манбасига айланди. Малайзия Соғлиқни Сақлаш вазири доктор Адҳам Бобонинг сўзларига кўра, тадбирда иштирок этган малазиялик 34 яшар эркак сешанба куни вафот этди. Бу 27 февралдан 1 мартгача Шри Петалинг масжидлар мажмуида бўлиб ўтган тадбир билан боғлиқ биринчи ўлимдир. Унда 16 минг киши, жумладан, 1500 чет эллик қатнашган.
2020 йилнинг 5 март куни Саудия Арабистони Қироллиги ҳукумати томонидан Каъбани тавоф қилиш вақтинчалик тўхтатиб қўйилди. Коронавирус тарқалишидан хавфсираш туфайли ҳудудни тозалашга қарор қилинди. Бу ибодат қилувчиларга Аллоҳнинг Уйини тавоф қилиш тақиқланган биринчи ҳолат эмас. Қуйида биз ишончли ҳужжат манбаларига асосан турли сабабларга кўра тавоф қилиш тўхтатиб қўйилган ҳолатлар ҳақида ҳикоя қилиб берамиз.
Россия Федерацияси назорат остидаги давлат медиа воситалари орқали дунёда коронавирус эпидемиясининг авж олганлиги ҳақида атайлаб ваҳима тарқатяпти. Европа Иттифоқида РФ ҳудудидан келаётган барча дезинформация диққат булан кузатиб борилмоқда.
Ироқда коронавирус инфекциясининг 124 ҳолати қайд этилган. 17 мартдан 23 мартгача кечқурун Боғдодда шаҳар атрофида ҳаракатланиш тақиқланади. Ироқ ҳукуматининг сўзларига кўра, бу чора коронавирус тарқалишига қарши кураш учун қилинган. Фақат юкларга нисбатан истисно амал қилади.
Уммон ҳукумати мамлакатга чет элликларнинг киришини тақиқлаб қўйди. Уммон ҳукумати чет эл фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлайди. Энди улар султоният ҳудудига фақат ўз фуқаролари, шунингдек, қолган бешта араб мамлакатлари фуқаролари киришга рухсат этилади - улар келганидан кейин карантинга олинади.
Нефт бозорида нефть нархининг кескин тушиб кетиши давом этмоқда: «қора олтин» нархи баррели 25,73 долларга тушиб кетди, бу охирги 17 йил ичида минимал кўрсаткич ҳисобланади. Ахборот агентликлари хабар қилишча котировкалар тушишда давом этмоқда.
Инсоният акллироқ бўлиши керак. Яна омон қолиш учун. Хавфли душман пайдо бўлиши билан инсониятга ҳозир нима ва қаерда етишмаётганлиги аниқ бўлди. Яна шунга ўхшаш вазиятга тушиб қолишимиздан олдин буни тузата оламизми? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID -19 коронавирусининг пандемиясини эълон қилди. Женевадаги матбуот анжуманида ташкилот раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус тегишли баёнот берди.