close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
23.03.2020 23:49

АҚШда  COVID-19 тасдиқланган кишилар сони 40 мингдан ортиб, икки кунда икки баравар кўпайди, хабар қилди душанба куни АҚШ бўйича маҳаллий маълумотлар тўплайдиган Джонс Хопкинс университети. Унинг маълумотларига кўра, коронавирус тасдиқланган ҳолатлар сони 41167 тани ташкил қилди, 485 киши вафот этган.

23.03.2020 08:15

2019 йилнинг декабр ойида Хитой раҳбарлари дунёга жамиятга вирус тарқалаётганини хабар беришди. Кейинги ойларда у бошқа давлатларга, икки баробар тезроқ тарқала бошлади. Ушбу вирус оддийгина қилиб коронавирус деб аталадиган COVID-19 га олиб келадиган коронавирус-2 билан боғлиқ ўткир респиратор синдромдир. У одамга юққанида нима содир бўлади? Биз нима қилишимиз керак?

23.03.2020 06:59

"Инқироз пайтида миш-мишлар ва ёлғон хабарлар жуда тез тарқалади, - деб ёзади немис нашри Süddeutsche Zeitung. - (...) Охирги кунларда бир-бири билан боғлиқ бўлган 3 та ҳодиса рўй берди: Германияда ўзини «Польди онаси» деб атаган аёл бемаъни гаплар гапиряпти. АҚШда ўзини Қўшма Штатлар президенти деб атаган эркак бемаъни гаплар гапиряпти. Бунда бутун дунёда ўн минглаб одам коронавирусга чалиняпти".

23.03.2020 06:40

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебреисус спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан воз кечиш коронавирусга қарши туришда ёрдам бериши ҳақида баёнот берди, хабар қилади РБК. Исломда тақиқланган (ҳаром) бу одатлар ўрнига у мунтазам бадантарбия килишни – дарвоқе, намоздаги беш карра ҳаракатларни ҳам енгил бадартарбияга киритиш мумкин – имкон қадар кўпроқ вақтни тоза ҳавода ўтказишни маслаҳат берди.

23.03.2020 03:31

Мутлақ жанг чемпионати бўйича (UFC) россиялик чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг дунёдаги коронавирус пандемияси шароитларида ўзининг Instagram да фотосуратига миллиондан ортиқ одам лайк босди. Шанба куни чоп этилган селфида спортчи қора рангли тиббий ниқобда муҳрланган.

23.03.2020 03:23

Эроннинг олий этакчиси Али Хаменеий АҚШнинг Эрон Ислом Республикасида коронавирус тарқалишига қарши курашда ёрдам бериш таклифини қатъиян рад этди ва Вашингтонни ҳалокатли вирусни яратишда айблаганини эслади. Хаменеийга кўра, Оқ уй маъмуриятининг Теҳронга ёрдам беришга тайёрлиги ҳақидаги баёноти ғалати бўлиб кўринади, чунки АҚШ матбуотда айтилишича, уларнинг ўзи дори-дармонлар етишмовчилигини бошдан кечирмоқда.

22.03.2020 16:30

Италияда охирги сутка ичида коронавирус инфекциясидан ўлим кўрсаткичлари сони рекорд натижани қайд этди, яъни 793 киши вафот этди. Умумий кўрсаткич 4 825 кишини ташкил қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотиниг маълумотларига кўра, дунё бўйича охирги суткада коронавирус юқтириб олганла сони 32 минг кишига ўсди ва 266 кишига етди. 11 мингдан ортиқ киши вафот этди. Джонс Хопкинс университети хабар қилишича, коронавирусга чалинганлар сони дунё бўйича 300 минг кишидан ошиб кетган.

22.03.2020 14:11

"Владимир Путиннинг шаклланаётган полициячи давлати учун коронавирус – кутилмаган бош репетиция. Россия президенти ҳокимиятни жипслаштирган шароитларда полиция ва хавфсизлик хизматлари ўз имкониятларини одамлар юзини таниб олишдан тортиб оломонни назорат қилиш усулларигача бўлган даражада такомиллаштиришга йиллар сарфлади. Энди эса вируснинг тарқалиши бу имкониятларни ва Путин учун унинг кескин чораларини қўллаб-қувватлаш имкониятини кутилмаганда текширишни таъминлайди", - деб ёзади The New York Times.

22.03.2020 14:00

Eвропада пандемия авж олган бир пайтда, у бошлаган Хитойда коронавирус инфекциясининг ягона ҳолатлари қайд этилмоқда.
Олимларнинг кўплаб тадқиқотлари ва статистик маълумотларга асосланиб, мутахассислар дстлабки хулосалар чиқаришлари мумкин. Биринчидан, дунёнинг барча мамлакатларида яшовчиларни кўпроқ ташвишга соладиган нарса бу ўлим даражаси:

22.03.2020 13:53

Эроннинг Хузистон вилоятида 62 киши коронавирусни метил спирти билан «профилактика» қилишдан кейин вафот этди. Mehr агентлиги тиббиёт ходимларига таянган ҳолда айтишича, охирги сутка давомида уч киши вафот этган ва 13 киши касалхонага мурожаат қилган.

22.03.2020 13:47

БМТ Бош котиби дунё мамлакатларини коронавирусга қарши курашд бирлашишга чақирди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш коронавируснинг миллионлаб одамларни ўлдириши мумкин бўлган камбағал мамлакатларда тарқалишига йўл қўмасликка чақирди.

21.03.2020 11:27

Биз бугунги кунда гувоҳ бўлаётган мисли кўрилмаган ва қулоқ ҳам эшитмаган воқеа-ҳодисалар, агар диққат билан қарайдиган бўлсак, тиббий ва биологик табиатдан кўра, кўпроқ ижтимоий ва сиёсий табиатга эга. Нималар рўй беряпти? Агар дунё миқёсида коронавирусдан вафот этган беморларнинг (тасдиқланган беморларнинг) сонига қарасак, унчалик катта эмас, агар аҳамиятсиз демасак. Бироқ, ҳукуматлар деярли ҳеч қандай йўқотишларга эътибор бермай, ўз соҳаларидаги иқтисодий ва ижтимоий ҳаётни бирма-бир тўхтатмоқдалар. Одатда уларга хос бўлмаган нарса.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase