Абу Муслим
Француз имомлар кенгаши раиси Хусин Друиш мамлакатида коронавирус туфайли диндонларга кўрсатмалар эълон қилди. «Француз мусулмонлари оила аъзоларини йўқотишдан қўрқиб, қўрқув шароитларида коронавирус инқирозини бошидан кечиряпти. Масжидлар ва бошқа сажда қилинадиган жойлар ёпилди.
RT телеканали Антон Красовский иштирокидаги "Эпидемия" лойиҳасида Жанубий Кореялик коронавирусга чалинган №31 бемор, бошқача айтганда, «супер-тарқатувчи» ҳақидаги воқеани ҳикоя қилиб берди. Жанубий Кореялик аёл тарихи пандемия шароитларида ўзини изоляция қилиш қоидаларига риоя қилиш қанчалик муҳим эканлигини намойиш қилади, қайд этади телеканал.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев фавқулодда вазият жорий қилиниши билан ўз даромадларидан маҳрум бўлган шахсларга ойлик тўловлар ажратишни топширди. Бу ҳақида Тўқаев ФВ бўйича давлат комиссияси мажлисида баёнот берди, хабар қилади «Фергана».
Бир неча йил олдин дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситаларини америкалик олимлар томонидан Хитой тақабурун кўршапалаклар гибрид вируси яратилгани ҳақида янгилик айланиб чиққанди. Бундай хабарлардан бири 2015 йил 13 ноябрда Россиянинг Лента.ру нашри томонидан эълон қилинган.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Европа мамлакатларидан коронавирус эпидемияси пайтида Чеченистонга қайтган ва ўзини изоляция қилиш режимига риоя қилмайдиганлар ўлдирилиши кераклигини айтди. Бу фикрни у республика ҳукуматининг йиғилишида билдирди. Қодировнинг нутқи маҳаллий Грозний телеканали орқали намойиш этилди. Рус тилига таржима қилинган сиёсатчининг сўзлари «Кавказский узел» портали томонидан берилган.
Яқин шарқлик кузатувчилар ва шифокорлар Миср расмийларининг коронавирус тарқалишига муносабатидан хавотир билдирмоқдалар - Араб давлатида хавфли вируснинг ҳақиқий кўлами расмийлар томонидан ЯИМнинг катта қисмини ташкил этадиган туризм секторидан қўрқиш сабабли яширилмоқда деган фикрлар мавжуд.
ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский коронавирус ҳақида ёлғон хабарлар тарқатувчилар учун кескин чоралар кўрашни таклиф қилди. "Мамлакатда ваҳима қўзғайдиган сохта маълумотлар тарқатишнинг олдини олиш учун коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун вақтинча ўлим жазосини киритиш керак", - деди Жириновский журналистларга.
Коронавирус, ёки COVID-19 бутун дунё бўйлаб кенг тарқалар экан, башоратларга кўра улар тобора кўплаб мамлакатлар аҳоли ўртасида касаллик тарқалишини тўхтатиши ёки ҳеч бўлмаса чекинлаштириши лозим бўлган жиддий чоралар кўрмоқда. Мисол учун, кўп давлатларда мактаб ўқувчилари ва талабаларини уйга, масофавий ўқишга ўтказиш ва баъзи ташкилотлар ходимлари учун узоқдан ишлашни ўз ичига олган ҳолда карантин қилишга қарор қилинди.
2020 йил 23 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан хавфсизлик ва инсон соғлиғини сақлаш учун бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланди.
Коронавирус ҳақидаги миш-мишларга қандай жавоб бериш керак ва ёлғизликда ақлдан озмаслик мумкин. Жаҳон сиёсатчиларининг фикрига кўра, ҳалокатли оқибатлар нуқтаи назаридан дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси жаҳон урушлари билан рақобатлаша олади.
Швециялик машҳур вирусолог ҳозирги вирусни «айёр» ва муваффақиятли деб атади: у осонлик билан юқади ва аксарият ҳолларда унчалик жиддий бўлмайди. Айнан шу сабабли у бизга бу қадар улкан муаммолар олиб келди. Олим нима сабабдан Италияда бу қадар кўп одам касалликка чалингани ва вируснинг генетик мутацияси ҳақида саволларга жавоб беради
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) спикери Маргарет Харрис АҚШнинг янги коронавирус пандемияси ўчоғига айланишини тахмин қилди. Бу ҳақида RT хабар қилади. "Биз Америка Қўшма Штатларида юқумли касалликлар (инфекциялар – таҳр. изоҳи) тез суръатлар билан ўсишини қайд этмоқдамиз, шунинг учун бундай бўлиши мумкин", - деди Харис Женевада бўлиб ўтган брифингда.