Миссионерлар (105)
Франциянинг католик епископлари руҳоний-педофилларнинг барча қурбонларига товон пули тўлаш учун ўз епархияларининг кўчар ва кўчмас мулкини сотадилар ва ҳатто банк кредитларини олишлари мумкин. Архиерейлар, шунингдек, черков руҳонийлар томонидан вояга етмаганларга нисбатан юз минглаб зўравонлик ва жинсий зўравонлик ҳолатлари учун "институционал жавобгарликни" ўз зиммасига олганини тан олишди.
Исо Масиҳ, эҳтимол, хочга михланган ҳолда ўлдирилмаган, чунки 2000 йил муқаддам римликлар маҳбусларни айнан шундай қатл қилгани ҳақида ҳеч қандай далил-исботлар йўқ, дея таъкидлайди олим. Афсона асосан насронийлар черкови анъаналарига ва бадиий расмларга асосланади, қадимги мантларга эмас, дейди теолог Гуннар Самуэльсон.
Насронийлар шунга келдиларки, Улар ягона Яратувчини "илоҳий Ота", Унинг Каломини - "илоҳий Ўғил" деб атадилар ва у ўз махлуқотларга руҳини ато қилгани сабабли ҳам уни "илоҳий Руҳ"деб атай бошладилар. Бунда шу нарса эсдан чиқариладики, мантиқан Худо:
Шоҳ Довуднинг тарихи, унинг қаҳрамонликлари ва пайғамбарлик ёзувлари Таврот шоҳликларининг биринчи ва иккинчи китобларида учрайди. У Яҳудо авлодидан Эссайнинг кенжа ўғли эди. Ёш чўпонлик пайтида у айиқни ўлдириб, шерни иккига бўлиб ташлаган.
Олдинги бобда биз пайғамбар Дониёрнинг мўъжизавий ваҳийсини диққат билан кўриб чиқдик ва шарҳладик (Дон. 7). Биз бирин-кетин келаётган тўртта шоҳликни ифодаловчи тўрт маҳлуқ яҳудийларни ва ягона Худога ишонадиган ҳақиқий иймонлиларни бирлаштирган Исо алайҳиссаломнинг илк жамоатини қувғин қилган «зулмат шоҳликлари» эканлигини кўрдик.
Айтиб ўтганимиздек, Библия матнларини «Учлик» ҳақида ақиданинг исботи сифатида келтириш мумкин эмас, чунки Библия китобларининг муаллифлари деб айтилган шахслар Учлик ақидаси ҳақида ҳеч нарса билишмаган.
Худонинг элчиси ва энг буюк инсоннинг рисолатлари ҳақида энг ажойиб ва эҳтимол, энг аниқ башорат пайғамбар Дониёр китобининг еттинчи бобида мавжуд. Инсониятнинг минг йилдан ортиқ бир-бирининг ортидан келган буюк тарихий воқеалари унда пайғамбар Дониёрнинг башоратларидаги тўртта баҳайбат маҳлуқ қиёфасида тасвирланган:
Иброҳим алайҳиссаломнинг набираси Яқуб алайҳиссалом касал бўлиб ётибди, у юз қирқ етти ёшга кирган ва унинг ўлими яқин. У ўн икки ўғлининг ҳаммасини, уларнинг оилалари билан биргаликда ёнига чорлаб, ҳар бир ўғлини дуо қилиб, авлодларининг тақдирини башорат қилди. "Яқубнинг аҳди" деб номланувчи бу эпизод қадимги яҳудий тилда нафис шеърий услубда ёзилган. Бу ерда Библияда бошқа бирон жойда учрамайдиган сўзлардан фойдаланилган.
Мусулмон бўлиб туғилиш бошқа, ўзга дин вакиллари муҳитида дунёга келиб, вояга етиб, кейинчалик ўз иродаси, риёзати, саьй-ҳаракатари билан "Сироти мустақийм"га юз буриш бошқа.
Қуддусда топилган Таврот бу китобнинг энг қадимий нусхаси бўлиб, унда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилинган, деб хабар қилади «ABNA». Аллоҳнинг инояти билан, Сулаймон ибодатхонаси харобалари жойлашганлиги тахмин килинган ал-Ақса масжиди яқинидаги ҳудудда қазишмалар олиб борилган. Қазишмалар ўз натижаларини берди – бу ерда иброний тилида ёзилган ва энг қадимги асл нусхага яқин ҳисобланган Таврот топилди.
Британия Ҳиндистонни босиб олганидан сўнг насроний миссионерлари ёмғир мавсумидаги қурбақалардек ҳамма ёқни босиб кетди.