Бу парчани фойдаланувчи Юриел Штерн Фейсбукда топди.
Хусусан, Забурнинг 50 бобида (ўзбек, украин тилига таржимада 49), 15-оятда айтилишича, וַוּקְרָאֵנִי сўзларидан бири иброний тилида "вкраине" деб ўқилади, яъни "Украина" сўзини эслатади. Бу сўзнинг тўғридан-тўғри таржимаси эса, “ва чақир” маъносини англатади. Шундай қилиб, бу сўзни Украина “чақирилган” ("призванной") мамлакага айланади, деб талқин қилиш мумкин.
Кейинги, яъни 16-оятда эса иброний тилида сўзлардан бири “раша” деб ўқилади, бу эса Россияниг сленг номини эслатади. Шуниси қизиқки, бу сўз том маънода “ёвузлик” маъносини англатади – רָשָׁע.
"Оғир кунларда Мени чақиргин,
Мен сенга нажот бераман,
Сен эса Мени улуғлайсан".Бироқ гуноҳкорга Худо бундай дейди:
"Нега сен Менинг амрларимни талқин қилиб,
Аҳд-паймонимни оғзингга оласан?" — дейилади Довуд алайҳиссалом Забурларининг бу парчасида. (Забур, 49, 15-16)
Таъкидлаш жоизки, Забур китоби ёки Псалтирь — Библия китобларидан биридир. Яҳудий, католик ва протестантлар анъаналарида замонавий Забур китоби 150 псаломдан (бобдан) иборат, православиде эса – 151 та псаломдан.
Псаломлар мусиқа жўрлигида куйлаш учун мўлжалланган ва Қуддус ибодатхонасида литургияда қўлланган; Яҳудийлар ва насронийлар уларни жамоат ва шахсий ибодатда ишлатишда давом этмоқдалар. Забурларнинг аксарияти Худога ва Унинг ишларига мақтов ва сажда қилишнинг ифодасидир (Саловатлар).