close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исо Масиҳни ҳеч ким хочга осмаган. Аслида нима бўлган?

Исо Масиҳ, эҳтимол, хочга михланган ҳолда ўлдирилмаган, чунки 2000 йил муқаддам римликлар маҳбусларни айнан шундай қатл қилгани ҳақида ҳеч қандай далил-исботлар йўқ, дея таъкидлайди олим. Афсона асосан насронийлар черкови анъаналарига ва бадиий расмларга асосланади, қадимги мантларга эмас, дейди теолог Гуннар Самуэльсон.

Унинг ишончи комилки, Библия азалдан нотўғри талқин қилинган, унда хоч ёки михлардан фойдаланилгани ҳақида тўғридан-тўғри ҳавола йўқ – фақат Исо Масиҳ Голгофага staurus кўтариб чиққан, бу сўз хоч маъносини англатиши шарт эмас, у «хода» маъносини ҳам англатиши мумкин.
Оригинал матнларни ўрганиб чиққанидан кейин 400 саҳифадан иборат бўлган диссертация ёзган Самуэльсон қайд этадики: "Муаммо шундан иборатки, қадимги адабиётларда хочга михланиш умуман тасвирлаб берилмаган".
Юқорида айтиб ўтилган воқеаларни одат бўлиб қолган тарзда тушуниш учун тасдиқлар топиш мумкин бўлган манбалар аслида ҲЕЧ НАРСА демайди", - таъкидлайди у.
Гомердан тортиб эрамизнинг 1-асригача бўлган қадимги юнон, лотин ва иброний адабиётларида турли қатл усуллари таърифланган, лекин уларда бирон марта «хоч» ёки «чормих» сўзлари ишлатилмаган.
Гетеборг университетида дарс берадиган Самуэльсон шундай хулосага келганки, "жазолаш сифатида хочга (чормихга) михлаш ҳақида ҳозирги тасаввурлар жиддий қайта кўриб чиқилиши лозим".
"Лекин исо Масиҳнинг хочга михланиши ҳақидаги тасаввурларимизни қайта кўриб чиқиш янада мураккаб масала ҳисобланади. Бунга ишонишни қанчалик истамайлик, Инжилда бу ҳақида ҳеч нарса дейилмаган ", - дейди олим.
Исо хочга михланганидан сўнг ўлиши учун қолдириб кетилгани ҳақида барча мавжуд далиллар қадимги насронийлик ва апокрифик адабиётларда ҳам, ҳаттоки Библияда ҳам жуда кам учрайди.
Ўзи фидокор насроний бўлган Самуэльсон тан оладики, унинг баёнотлари дин ва эътиқоднинг асосларига шунчалик яқинки, уларга мантиқийдан кўра кўпроқ эмоционал жавоб қатариш осондир.
Олимнинг сўзларига қараганда, қатл ҳақида гапирилган матнларда Исо Масиҳни айнан қандай қилиб «михлашгани» ҳақида бир оғиз ҳам сўз айтилмаган. "Бу муаммонинг моҳиятидир. Матнлар эмоционал-тавсифий характерга эга, лекин биз, насронийлар, баъзида кўришни истайдиган аниқ ахборотга эга эмас". "Агар сиз одамларни хочга михлаш тасвирланган матнларни излайдиган бўлсангиз, бундай матнни умуман топа олмайсиз", - қайд қилади олим. Аксарият ҳолларда ўша даврга оид, жумладан, лотин тилидаги адабиётлар мавҳум атамалардан фойдаланади. Лотин тилида сўзлар автоматик равишда хоч билан боғланади, ваҳоланки, patibulum бу – устун дегани. Бунда иккала сўз - staurus ва patibulum кенгроқ маънода ишлатилган.
"Исо исмли киши дунёнинг бу қисмида ва маълум бир вақтда яшаб ўтгани ҳужжатларда қайд қилинган. У ўша давр адабиётларида сезиларли из қолдирган... Менинг тахминим насронийлар Библияда келтирилган матнни инкор қилишлари ёки шубҳа остида қолдиришлари лозим эканлигини англатмайди. Менинг таклифим шундан иборатки, матнни борича ўқиш лозим, биз хоҳлагандай ёки ўрганиб қолгандай эмас. Биз биринчи навбатда сатрларни ўқишимиз лозим, сатрлар оралиғини эмас. Библиянинг матни етарли. Бошқа ҳеч нарса қўшимча қилиш керак эмас", - дейди Самуэльсон.

Mignews.com сайти материаллари асосида тайёрланди

Ва куфрлари, Марямга қарши улкан бўҳтон айтганлари учун. «Биз Аллоҳнинг Расули Масиҳ Ийсо ибн Марямни  ўлдирдик», деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. (Нисо сураси, 156-157)



Мақола жойлаштирилган бўлим: Миссионерлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase