close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Миссионерликнинг миллий ҳаётга таҳдиди нималарда кўринади?

Дин миллий маънавиятнинг таркибий қисми, миллатни бирлаштириб турувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. 

Бир тилда гаплашадиган, умумий тарих ва ягона давлатга эга бўлган, аммо турли динларга ёки диний йўналишларга эътиқод қиладиган миллатлар ҳамон ички миллий бирликни таъминлай олмаётгани, кичкина  бир сабаб қайта-қайта низоли вазиятлар ва фуқаролар урушининг келиб чиқишига замин яратаётгани ва мамлакатлар ўз тараққиётида ўнлаб йилларга орқада қолиб кетаётгани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради.
Ливан аҳолисининг 90 фоиздан ортиғини араблар ташкил этади. Расмий тил араб тили ҳисобланади. Аммо ливанликларнинг бир қисми исломга (сунний, шиа, друз), қолган қисми христианликка (мароний, православ, католик) эътиқод қилиши натижасида миллий бирликни таъминлаш қийин кечмоқда. Мамлакатнинг амалдаги қонунчилигида давлат бошқарув идораларининг диний белгилар асосида шакллантирилиши мустаҳкамлаб қўйилгани эса, кўпгина ҳолларда хилма-хил омиллар таъсирида унинг тўлақонли фаолиятига тўсиқ бўлмоқда. Мусулмонлар ва христианлар ўртасида вақти-вақти билан келиб чиқаётган фуқаролар уруши эса бу бирликни таъминлашни янада мушкуллаштираётгани фикримизнинг исботи бўла олади.
Турли миллат ва дин вакиллари истиқомат қилиб келган Югославиянинг Сербия, Словения, Хорватия, Македония,  Черногория, Босния ва Герцеговина каби давлатларга парчаланиб кетгани ҳам этноконфессионал зиддиятлар қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигининг ҳаётий-амалий ифодасидир.
Масаланинг ана шу жиҳатига эътибор берилса, миссионерлик ҳаракатлари ортида диний заминда миллатни ичидан бўлиб ташлашга қаратилган ғаразли сиёсий мақсадлар ётганини ва у келтириб чиқарадиган фожиаларни англаб етиш мумкин.
Бу, миссионерлар ўз олдиларига қўйган мақсадларга эришадиган бўлсалар улар фаолият олиб бораётган мамлакатда ҳам халқнинг парокандаликка юз тутиши ва маънавий таназзулнинг келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида хулоса чиқариш имконини беради.
Миссионерларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан ҳоли эмаслигини кўрсатади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли, тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш зарур бўлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Миссионерлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase