
Миссионерлар (111)
Исроил халқидан бошқа ҳеч бир халқ деярли тўрт юз йил давомида сон-саноқсиз сохта пайғамбарлар билан тўлиб-тошганлиги билан кенг танилмаган бўлиб, сеҳргарлар, фолбинлар ва бошқа барча афсунгар ва жодугарлар тўдаси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бу сохта пайғамбарлар икки хил эди: динни касб сифатида танлаганлар ва Яҳова Тавроти (қонуни) ҳам унинг номидан башорат қилишни даъво қилганлар ва бутпараст Исроил шоҳи ҳомийлигида Баал ёки қўшни бутпараст халқларнинг бошқа худолари номидан башорат қилганлар.
«Эски аҳд»нинг сўнгги китоби «Малаки пайғамбарнинг китоби» деб аталади. Ушбу исмнинг тўғри талаффузи Малаки бўлиб, "менинг фариштам" ёки "менинг хабарчим"деган маънони англатади. Ибронийча "малях" сўзи, арабча "малак" ва ундан "фаришта" номи келиб чиққан юнонча "***" каби, "хабарчи", яъни хабар ёки дарак билан юборилган киши деган маънони англатади.
Инжил (араб. إنجيل юнонча εὐαγγέλιον — Евангелие) — исломнинг тўртта муқаддас китобидан бири; Қуръонда ишлатиладиган Евангелиенинг арабча номи. Мусулмонлар нуқтаи назаридан Инжил Аллоҳ томонидан Исо пайғамбарга нозил қилинган. Кенг маънода Инжил Янги Аҳднинг барча китобларини ўз ичига олади.
СССР тугаб, мустақил давлатлар юзага келганида, айниқса, янги мусулмон мамлакатлар дуч келган энг катта хатар халқаро миссионерлик ташкилотларининг бу юртларга ёпирилиб келишлари ва кенг миқёсда иш бошлашлари бўлди. Улар жумладан Ўзбекистонда ҳам жуда қисқа муддатда, ғоят яхши ташкил қилинган тармоқларини вужудга келтиришди.
Бу ёруғ дунё бутун борлиғи-ла мўъжиза. Ва бу оламда бахт-саодатнинг ўлчови ҳисобсиз. Агар чуқур тафаккур қилинса, мўъжиза ва бахт моҳияти бир ноёб ҳикматга — имон-эътиқодга бориб тақалади.
Ассаламу алайкум устоз!!! Мени қийнайдиган битта савол бор эди. Илтимос шунга тўлиқ жавоб ёзишингизни сўранаман?
Бугун масофалар қисқараётган, муносабатлар яқинлашаётган, ҳазоралар, маданиятлар муштараклашаётган, замон тили билан айтганда, ҳамма нарса «глобаллашаётган» бир даврда яшаб турибмиз. Иқтисод ва сиёсатнинг глобалллашуви маданиятлар глобаллашувига сабаб бўлмокда.
Инсон боласи туғилгандан бошлаб, яшашга, камолотга, юксакликка интилади. Ҳаёт йўли текис ва равон эмас, албатта. Одамзот гоҳида қоқилади, гоҳ йиқилади, озми-кўпми шикаст-жароҳатлар олади. Шулар билан унинг ҳаётий малакаси ошиб боради. Ақли ва фаросати чархланиб, ўткирлашади. Олдинги хатолари такрорланмаслиги ва яна йиқилиб шикаст олмаслиги учун эҳтиёткорлик билан қадам босади. Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади-ку...
...Қудрати чексиз Аллоҳ таоло бу оятда бизнинг эътиборимизни жуда ҳам муҳим бир масалага бурмоқда. Бу муҳим нарса Марям ва унинг ўғли Исонинг барча инсонлар сингари овқат ейишлиги ҳақидаги ҳақиқатдир. Мана шу ҳақиқатни баён қилиш билан бирга Аллоҳ таоло бизга ошқозонига озиқ-овқат истеъмол қилган махлуқотлар ҳеч қачон худо бўла олмаслигини ва уларга мутлақо ибодат қилиш мумкин эмаслигини таъкидламоқда. Рим Католик Черковининг вакиллари Биби Марямни худонинг онаси деб ибодат қилсалар, умумий христиан дунёси тирик худо деб Исога ибодат қиладилар...
Китобларимдан бирида, яъни “Тошни ким суриб қўйди?” асаримда турли хилликни, яъни инсонларнинг оддий инглиз тилида мутолаа қила туриб бўлсада ўзлари ўқиётган маънонинг тескарисини тушунишаётганлигини муолажа қилишга ваъда берган эдим. Ҳақиқий ҳаётдан олинган ушбу ҳикоя фикримни нафақат тасдиқлайди, балки бугунги ҳолатимизни ҳам тушунтириб беради.
Сўнгги бир ярим минг йил ичида - христианликнинг ғалаба қозонган пайтдан бошлаб 20-асрнинг ўрталаригача - эрамизнинг I аср бошларида Фаластинда иккита диний ҳаракат мавжуд бўлганлиги маълум.
Насроний дини жаҳон динларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунимиздаги тарраққий этган давлатларнинг асосийлари христиан динига мансуб кишиларнинг юртидир. Бу билан христиан дини мавжуд бўлган жойларда таррақиёт ривожланиб, бошқа дин вакиллари истиқомат этадиган юртларда инқироз, қолоқлик ва ҳоказолар ҳукм суради, демоқчи эмасмиз.